Пляж футболи: Ўзбекистон жаҳон рейтингининг 57-ўринида

Narzulla Saydullayev
2 апр 2016, 17:20
Бутунжаҳон Пляж футболи ассоциацияси 2016 йилнинг март ойи ҳолатига кўра Жаҳон рейтингини эълон қилди.

Ушбу рейтингга кўра Ўзбекистон терма жамоаси Жаҳонда 57-ўринни эгаллаб турибди ва унинг ҳисобида 131 очко мавжуд.

Ўзбекистон Осиё қитъаси вакиллари орасида 10-поғонадан жой олган. Жаҳон рейтингида Осиё жамоалари кучли 10 жамоаси рейтинги қуйидагича кўриниш олган:

1.  (7) Эрон — 1516

2.  (12) Япония — 912

3.  (13) БАА — 895

4.  (16) Уммон — 697

5.  (29) Ливан — 452

6.  (38) Хитой — 289

7.  (51) Тайланд — 181

8.  (54) Бахрайн — 147

9.  (55) Вьетнам — 146

10.  (57) Ўзбекистон — 131

Жаҳон рейтинги пешқадами эса — Россия терма жамоаси. Унинг ҳисобида 3450 очко мавжуд. Кучли учликдан шунингдек Португалия (3277) ҳамда Бразилия (2400) терма жамоалари ўрин олган.

Таъкидлаш керакки, ушбу рейтинг тузилишида, Жаҳоннинг барча терма жамоаларининг 2012 йилдан буён ўтказиб келаётган ўйинлари ҳисобга олинган.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: the-uff.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›