UZ

Сўнгги янгиликлар

19:33Остон Ўруновдан рекорд!  2 19:05Алиризо Жаҳонбахш: "Ҳакамлик ҳақида ҳеч нима демайман"  4 18:38"Арсенал" МЮ кўзлаган футболчи учун курашда фаворит  0 18:17Мустақиллик Кубоги-2025 "Uz-Galaxy"да!  2 17:55"Ал Шабаб" "Милан" футболчисини сотиб олади  0 17:33Расман: Постекоглу – "Ноттингем Форест" бош мураббийи!  4 17:16Расман: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё Кубогига чиқди!  22 17:08Ўзбекистон Эрон устидан қийин ғалабага эришиб, CAFA мусобақаси ғолибига айланган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  2 16:56U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Фаластинни қийинчилик билан мағлуб этди  57 16:36"Бухоро" "Навбаҳор" билан ўйинни уйида ўтказади  4 16:15МТЖ дарвозабонлар мураббийи: "Кападзенинг шартномасини билмайман, аммо мураббийлар штабининг шартномаси ЖЧ-2026 якунига қадар амал қилади"  5 15:47Эрон терма жамоаси мураббийи: "Бош ҳакамнинг қарорлари фақат Эрон зарарига бўлди. Қирғизистон ҳам ҳакамдан жабр кўрганди"  25 15:19Меҳди Тареми: "Ёмон воқеалардан сабоқ олиш сизни ривожлантиради"  14 14:51Тонали Гаттузо ҳақида: "У менга айтган ҳамма нарсани қадрлайман"  2 14:23Ла Лигада август ойининг энг яхши мураббийи маълум  0

Питер Хюистра: "Пахтакор" Ўзбекистон кубогини юта олмайди? Балки "Қизилқум" бош мураббийи кўпроқ нарсани билар" Янгиликлар

Питер Хюистра: "Пахтакор" Ўзбекистон кубогини юта олмайди? Балки "Қизилқум" бош мураббийи кўпроқ нарсани билар"

Суперлиганинг 25-туридан ўрин олган "Локомотив"- "Пахтакор" (0:3) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Питер Хюистра фикрларини билдириб ўтди.





"Илк дақиқалардан бошлаб хавфли вазиятлар яратишга уриндик. Рақибга босим уюштириш йўлини топдик. Мезбонлар фақат стандарт вазиятлардагина кескинлик юзага келтира олишди. Ўйиндаги устунлик тўлиқ жамоамиз томонида бўлди. Захирадан майдонга тушган футболчилар ҳам ўйин суратини сақлаб қолишди.  "Пахтакор"нинг  "Локомотив" ва "Бунёдкор"га қарши баҳслари доим шиддатли ўтади. Футболчиларнинг ҳаракатларидан кўнглим тўлди",- дейди Питер Хюистра. 

-"Локомотив"дан шу даражада бўш ўйин кутганмидингиз?

- Рақиб яхши ўзинг кўрсатадиган жамоа. Биз уларга ҳимоядан ҳужумга ўтиш вақтидаёқ босим уюштирдик. Бўш худудлар бермадик. 

- Шерзод Аъзамов ва Хожиакбар Алижоновнинг ҳолати ҳақида нима дея оласиз?

- Шерзод Аъзамов ҳали юз фоиз тайёр эмас. Хожиакбар Алижонов терма жамоадан жароҳат билан қайтган. Жамоада 24 нафар футболчи бор. Уларнинг ҳар бири имконият олишга ҳақли. Боян Матичнинг сўнгги пайтларда соғлиғи билан боғлиқ муаммоси бор эди. Бугун унга имконият бердик. Лекин оёғида бироз оғриғи бор. 

- Мавсум деярли якунланди. Энг яхши ва ёмон 3та майдонни айта оласизми?

-  "Пахтакор",  "Локомотив",  "Насаф" майдонлари яхши ҳолатда. Қолган майдонларни ичидан ёмонини танлаб олса бўлади. 

- "Қизилқум" бош мураббийи ишонч билан "Пахтакор" бу йил Ўзбекистон кубогини юта олмаслигини айтди. Бунга фикрингиз қандай?

- Балки, "Қизилқум" бош мураббийи кўпроқ нарсани билар. Лекин биз ҳаракат қиламиз.

Рейтинг: +14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика