UZ

Сўнгги янгиликлар

12:51Дунёнинг энг кучли футбол лигалари эълон қилинди. АПЛга қайси лига рақобатчи?  2 12:26Англия терма жамоаси тарихда илк бор Африка жамоасига мағлуб бўлди  3 12:02ЖЧ саралаш учинчи босқич якунлари. Тўртинчи босқич қачон бўлади?  9 11:36Доннарумма ПСЖни тарк этиши мумкин. Клуб янги шартнома бўйича келишувга эриша олмади  6 11:02“Бавария“ Испания МТЖ аъзосини сотиб олмоқчи  0 10:36“Бетис“ Антони бўйича МЮга таклиф билан чиқди  0 10:10“Бавария“ футболчиси фаолиятини “Ал Насср“да давом эттириши мумкин  0 09:45“Интер“нинг клублар ўртасидаги ЖЧга қайдномаси маълум  1 09:17Саудия Арабистонликлар яна бир топ мураббийни лигага олиб келишмоқчи  2 08:49“Ювентус“ мураббий борасида бир қарорга келди  1 08:20ПСЖ 2025/26 йилги мавсум учун уй либосини тақдим этди  0 07:52Трнет Александер-Арнольднинг “Реал“даги рақами маълум  5 07:25АПЛ жамоаси Родриго билан музокараларни бошлади  4 00:30Неъматилло Қуттибоев: "Омад сабабли ғалаба қозондик деб ўйлайман"  0 00:15Гёкереш "Спортинг" учун бошқа ўйнамаслигини маълум қилди. Клуб футболчига берган ваъдасини бажармаган  5

Питер Хюистра: "Бундай майдонда футбол ўйнашнинг имкони йўқ" Янгиликлар

Питер Хюистра: "Бундай майдонда футбол ўйнашнинг имкони йўқ"

Суперлиганинг 19-туридан ўрин олган "Андижон" - "Пахтакор" (1:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Питер Хюистра фикрларини билдириб ўтди.





"Бугун бизга қийин бўлди. "Андижон" ҳисобда олдинга чиқиб олганидан сўнг жуда зич ҳимояланди. Шу боис ёриб ўтишимиз қийин кечди. Уларни ғалаба билан табриклайман. Биз эса мавсумдаги биринчи мағлубиятимизни қабул қилиб олдик. Олдинга қараб интилишда давом этамиз", – дейди Питер Хюистра. 

- "Андижон"нинг охирги ўринда эканлиги футболчиларни бўшаштириб қўйдими?

- Олдин ҳам, ҳозир ҳам айтаман – Суперлигада осон ўйинлар йўқ. "Андижон" зич ҳимояланиб, турнир жадвалининг юқорисидаги жамоаларни қийнаб қўйиши мумкин. Бугун шунга гувоҳ бўлдик. 

- "Пахтакор" давлат тасарруфига қайтгач ўйинида пасайиш юзага келяпти. Жамоанинг олдинги кучи йўқ. Ўйинларда қийналиб ютмоқда. Моддий томондан қўллаб-қувватлашда муаммо бўляптими?

- Моддий томондан ҳеч қандай муаммо йўқ. 

- Ундай бўлса, пасайишнинг сабаби нимада?

- Йўқ, масалан "Металлург"га учта гол урдик. "Навбаҳор" билан жуда яхши ўйнадик. Лекин бугун натижа кўрсата олмадик. Турнир жадвалида охирги ўринда бораётган жамоалар билан ўйинларда гол ўтказиб юборсангиз, улар зич ҳимояланишни бошлашади. Бундай майдонда футбол ўйнашнинг имкони йўқ. Тўпни фақат олдинга тепиб юбориш билан чекландик. Бу бизнинг футбол эмас. 

- Ўйинни бошқарган ҳакамлар гуруҳига эътирозлар бўлди. Буни нима билан изоҳлайсиз?

- Ўйин давомида ҳеч нарса деганим йўқ. Фақат иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилгани учун эътироз билдирдим. Кўплаб ўзгаришлар амалга оширилди. Шунингдек, "Андижон" футболчилари "ётиб олишди". Бу вақтни олди. 

- Майдоннинг айнан қайси ҳолатига эътирозингиз бор? Олдин ҳам кўп жамоалар ўйнаган, лекин майдон ҳақида гапиришмаганди...

- Биринчи ўринда майдонга яхшилаб эътибор беришларини, парваришлашларини сўраб қолган бўлардим. 

- "Пахтакор" Суперлигада бир неча йилдан бери яққол етакчиликни қўлига оляпти. Мураббий сифатида рақобат бўлмаслигига қандай қарайсиз?

- Суперлигадаги рақобат яхши, деб ўйлайман. Биздан кейинги жамоаларнинг савияси, ўйин даражаси бир-бирига яқин. Кўп жамоаларда ёш футболчилар ўйнамоқда. Бу ўзбек футболининг келажаги учун фойдалидир.

Рейтинг: -8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика