Пирло "Ювентус" бошқарувидаги биринчи мавсумидан кўнгли тўлмаганини билдирди

Sherzod Nurmatov
26 апр 2021, 02:17
Мутахассис барчаси режалаштирилганидек чиқмади деб ҳисоблайди.

"Ювентус" бош мураббийи Андреа Пирло Турин клуби бошқарувидаги биринчи мавсумини баҳолади.

"Мен ҳар бир ўйиндан нимадир ўрганяпман. Мавсум олдидан қилинган тахминларни ҳисобга олган ҳолда мамнунман, дея олмайман. Менимча, клуб ҳам хурсанд эмас. Биз хоҳлаганларимизни амалда кўрсата олмадик", – дейди мураббий.

"Ювентус" ҳозирда А Серия турнир жадвалида 4-ўринни эгаллаб турибди ва Чемпионлар Лигаси учун "Наполи", "Милан" ва "Аталанта" билан курашмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Football Italia