
"Олдинда 180 дақиқалик кураш бор. Биринчи ўйин катта аҳамиятга эга ва биз ақлли ўйин кўрсатишимиз лозим. Биз эришишни истаган орзуимиз бор. "Ювентус" ҳеч нарса йўқотмайди, аммо бу ҳаёл билан мағлубиятга учрашни истамаймиз" - дейди Пирло.
Бу жамоалар ўртасидаги учрашувлар 5 ва 13 май кунлари бўлиб ўтади. Биринчи баҳс "кекса синьора" майдонида бўлади.