

"Агар Мбаппега маслаҳат бериш имконим бўлганида, унга камида яна икки мавсум "Монако"да қолишни айтган бўлардим. У ёш ва унга ўйин амалиёти керак. Мбаппе жаҳоннинг энг яхши клубларидан бўлган "Реал"га ўтиши шарт эмас. Бироқ у айни дамда босим остида қолмоқда. "Монако" Килиан учун идеал клуб" - дейди Пирес.
18 ёшли Мбаппе жорий мавсумда "Монако" сафида 19 та гол урди.



