

Мбаппе жорий мавсум олдидан "Монако" шарафини ҳимоя қилган эди. Айни дамда у ижара асосида ПСЖда тўп тепмоқда.
"Мбаппе "Реал"га ўтмай, жуда тўғри қилди. Францияда қолиш у учун жуда муҳим эди. У ёш, Килиан синовлардан ўтиши керак. Мен учун бу жуда яхши янгилик бўлди. Зидан ва "Реал" раҳбарияти уни харид қилмоқчи эди. Бир кун келиб у "Қироллик клуби"га ўтар. Аммо, такрорлайман, у учун оила ва Францияда қолиш муҳим эди" - дейди Пирес.



