Пиолининг Аллегрига қарши тўқнашувлардаги 19 ўйинлик омадсиз серияси якунланди
09 окт 2022 08:50
Янгиликлар
Пиолининг Аллегрига қарши тўқнашувлардаги 19 ўйинлик омадсиз серияси якунланди
Италия чемпионати 9-турида “Милан” ўз майдонида “Ювентус”ни 2:0 ҳисобида енгди.
Бу Стефано Пиоли ҳамда Массимилиано Аллегри ўртасидаги 20-тўқнашув бўлди. Пиоли мураббийлик фаолиятида илк бор Аллегри жамоасини таслим этишга эришди. Бунгача ўтказилган 19 учрашувнинг 14 тасида у мағлуб бўлган ва беш бор дуранг қайд этилганди.
“Россонерилар” мазкур муваффақиятдан кейин чемпионат жадвалида 20 очко билан 3-ўринга кўтарилди. “Юве” эса 13 очко билан 8-поғонада бормоқда.
Фикрлар