

“У жарроҳлик столига ётишни хоҳлади, чунки у охирги ойларда жуда азоб чекди. Златан бизга ўсишга ёрдам берди, у бутун жамоага шундай менталитет ва ишонч бағишлади. У футболда мен таниган энг ақлли ва қойилмақом инсондир.
Златан операцияга рози бўлди, боиси у ўйнашда давом этмоқчи ҳамда унинг футболга ҳали берадиган нарсаси бор”, дейди Пиоли.
40 ёшли ҳужумчининг “россонерилар” билан шартномаси 30 июнда якунланади. Клуб швед билан битимни яна бир мавсумга узайтириши кутилмоқда.



