Пиоли – “Сампдория”ни бошқаришга асосий номзод
06 окт 2019 09:25
Янгиликлар
Пиоли – “Сампдория”ни бошқаришга асосий номзод
“Фиорентина”нинг собиқ бош мураббийи Стефано Пиоли “Сампдория” клубини бошқаришга асосий номзодлардан бири бўлиб турибди.
Генуяликлар раҳбарияти қониқарсиз натижалар боис жамоа бош мураббийи Эусебио Де Франческони истеъфога чиқаришлари кутилмоқда. “Сампдория” А сериянинг 7 турида атиги уч очкони қўлга киритган ва турнир жадвалининг сўнгги поғонасида бормоқда.
Пиоли ўз вақтида “Интер”, “Лацио”, “Болонья”, “Палермо” ва “Кьево” клубларида фаолият юритган.
Шунингдек, “Сампдория” раҳбарияти Жузеппе Якини номзодини ҳам бош мураббийлик постига кўриб чиқмоқда.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
"Олтин тўп" соҳиби Салоҳни танқид қилди
Фикрлар