Пиоли ўйинлардан кейин "Милан" футболчилари билан гаплашмаётганини тан олди

Aslanov Jasurbek
29 окт 2021, 19:48
"Милан" бош мураббийи Стефано Пиоли ўйинлардан кейин футболчилар билан мулоқот қилмаяпти.

"Футболчиларга энг муҳим гаплар ўйиндан олдин айтилади, учрашувдан кейин эмас. Жамоада Златан Ибрагимович бўлса, кийиниш хонасига кирмасам ҳам бўлади", - деди Пиоли табассум билан.

"Ўйиндан сўнг гапиргандан маъни йўқ, шунинг учун мен эртаси куни футболчилар билан гаплашишни афзал кўраман", - деди миланликлар устози.

Эслатиб ўтамиз, ўн турдан сўнг А Серияда "Наполи" ва "Милан" 28 очкодан тўплашган ҳолда пешқадамлик қилмоқда. Учинчи ўринда эса улардан етти очко кам жамғарган "Интер" бормоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: DAZN

Сўнгги янгиликлар

Барча ›