Пикенинг клубига "Манчестер Юнайтед" футболчиси керак

Mirjalol Normatov
25 авг 2022, 13:13
"Барселона" футболчиси Жерар Пике эгалик қиладиган "Андорра" клуби "Манчестер Юнайтед" футболчиси Ганнибал Межбрига қизиқиш билдирмоқда.

"L'Equipe" хабарига кўра, Андорра клуби футболчини 35 миллион еврога сотиб олиш имконияти билан 3 йилга ижарага олмоқчи.

19 ёшли Межбри 2019 йилдан буён "Манчестер Юнайтед" асосий жамоасида. У 3 ўйинда асосий жамоада ҳаракат қилди. Межбрининг шартномаси 2026 йил ёзига қадар давом этади.

Тунис термаси таркибида эса у 16 ўйинда қатнашишга улгурди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: L'Equipe