

Бунга Каталония мустақиллиги учун референдум сабаб қилиб кўрсатилмоқда.
Маълумотларга кўра, "Реал" футболчиси Рамос "Барселона" ҳимоячиси Пикени ЖЧ-2018 саралаш учрашувларига тайёргарлик кўраётган Испания терма жамоасидаги кайфиятни издан чиқаришга уринишда айблаган. Олдинроқ, Каталония мустақиллиги учун овоз берган Херард Пике миллий терма жамоадан кетишга тайёрлигини айтган эди.
Испания терма жамоаси футболчилари Пике келажаги борасида қарор қабул қилишин исташмоқда.



