Пике Токиода бўлиб ўтадиган Олимпия ўйинларида қатнашишга тайёр

Alisher
1 ноя 2019, 12:45
"Барселона" ҳимоячиси Жерар Пике 2020 йил Токиода бўлиб ўтадиган Олимпия ўйинларида Испания терма жамоаси таркибида қатнашишини истисно қилмади.

- Буёғига нима бўлишини ҳеч қачон билмайсиз. Ҳаётда ҳеч нимани истисно қилиб бўлмайди.

Мен ҳаётимда ҳеч нимани истисно қилмаганман, шундай экан нега йўқ? Мен эшикларни ёпиб қўйишни хоҳламайман, улар доимо очиқ, - дейди Пике.

Эслатиб ўтамиз, Олимпия ўйинларида қатнашувчи терма жамоа 23 ёшдан катта 3 футболчи билан қатнашиши мумкин.

Токиода бўлиб ўтадиган ёзги Олимпия ўйинлари 2020 йилнинг 24 июлидан 9 августига қадар бўлиб ўтади.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Cadena Ser