Пике: "Сельта"нинг 4-голи тер Штеген ўйинига таъсир қилмайди"

Aslanov Jasurbek
3 окт 2016, 11:10
"Барселона" ҳимоячиси Херард Пике "Сельта"га қарши Ла Лиганинг 7-тур учрашуви (3:4) ҳақида фикр билдирди.

"Биринчи бўлимни яхши бошладик, аммо гол ўтказиб юборганимиздан сўнг жамоанинг ўйинида нимадир ўзгарди. Танаффусдан кейин яхшироқ ҳаракат қилдик, чунки йўқотадиган ҳеч нарсамиз қолмаган эди. Бу "Барселона" учун дарс бўлади.

Тер Штегеннинг тўртинчи голдаги хатоси? У оёқ билан яхши ўйнашини биламиз ва кўплаб ҳужумларни бошлаб беради. Ҳар бир инсон хато қилади, аммо бу вазият унинг ўйинига таъсир қилмайди" - дейди Пике.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Movistar

Сўнгги янгиликлар

Барча ›