

"Янги йил арафасида одатда Пучсердда бўлардим. Гарчи совуқ бўлса-да, енгсиз куртка кийиб юрардим. Шу сабабли доимо 2 январь куни томоғимда тонзиллит касаллиги қўзғарди. Ўшанда Гвардиола касаллигим сабабли мени Тенерифега олиб кетмаганди.
Етмаганига 12 минг евро жаримага тортилиб, бутун жамоага кечки овқат ташкиллаштиргандим", - деди Пике.
Пике "Барселона" таркибида 616 ўйинда майдонга тушиб, 53 гол ва 15 ассист қайд этган. У ўтган йилнинг охирида фаолиятини якунлаганди.



