UZ

Сўнгги янгиликлар

23:52"Барселона" "Айнтрахт"дан мухлислар етказган зарарни қоплашни талаб қилмоқда  0 23:29Англия лига кубоги. "Манчестер Сити" – "Брентфорд". Ҳусанов асосий таркибда!  4 23:23Ўзбекистон U-17 терма жамоаси даврозабони "Андижон"га ўтмоқда  1 22:58Туркия кубоги. "Ризеспор" "Газиантеп"ни йирик ҳисобда таслим этди. Алиқулов 72 дақиқа ўйнади  0 22:36Испания кубоги. "Атлетико Балеарес" – "Атлетико Мадрид". Таркиблар маълум!  0 22:25Кейн Бундеслигада Левандовскининг рекордини янгилаш ҳақида гапирди  0 21:58"Максфилд Таун"нинг 21 ёшли футболчиси ЙТҲда ҳалок бўлди  0 21:2938 ёшли Суарес "Интер Майами" билан шартномасини бир йилга узайтирди  0 21:15Қитъалараро кубок, финал. ПСЖ – "Фламенго". Таркиблар аниқ!  9 20:46Флик "Барселона" ҳақидаги маълумотларни матбуотга сиздираётган футболчини қўлга туширди  6 20:21ФИФА ЖЧ-2026 иштирокчилари учун рекорд миқдорда соврин пуллари беради  7 20:21ФИФА ЖЧ-2026 иштирокчилари ўртасида рекорд даражадаги пулни тақсимлайди. Ўзбекистон терма жамоаси қанча олади?  10 19:45Аллегри Суперкубок ярим финали ҳақида: "Наполи" мағлубиятлардан сўнг ғазабда. Конте қийин пайтларда ўйинчиларнинг бор кучини кўрсата олади"  0 19:35Мирзаҳаким Тўхтамирзаев: "Николай Озеров — мен учун андоза"  2 19:22"Нефтчи" мураббийлар штабида аргентиналик мутахассис иш бошлади  19

ПФЛдан тўғри қарор Янгиликлар

ПФЛдан тўғри қарор

Ниҳоят Суперлиганинг 3-туридан ўрин олган "Металлург" - "Қўқон-1912" қаерда бўлиб ўтиши ҳақида бир қарорга келинди.

Мазкур баҳс аввалига "Бунёдкор" стадионида бўлиб ўтиши кутилганди, ҳатто "Металлург" бу борада "Бунёдкор" билан келишиб ҳам қўйганди. Аммо ПФЛ "Металлург" ҳеч қанақасига Тошкентда ўйнамаслигига қаттиқ туриб олди. Тўғри-да, ахир биз Суперлигадан баҳс юритяпмиз, ҳамма ўзида ўйнагани маъқул.

Маълум бўлишича, Бекобод шаҳридаги стадионда ёритгич билан боғлиқ муаммолар бор. 2018 йил мусобақалар регламентига кўра, стадионда ёритиш тизими 1200 люкс бўлиши керак. Яхши биласиз, ўйинлар 18:00 ва 20:00да бошланяпти. Шундай экан, ёритгич даражаси ҳам шунга мувофиқ бўлиши шарт. Бу ҳақда регламентда алоҳида ёзиб қўйилган.

Бундан ташқари, регламентда агар ўйин пайтида стадион чироқлари ўчиб қолса-ю, бир соат ичида ёнмаса мезбон жамоага нисбатан техник мағлубият ёзилиши ҳам алоҳида уқтирилган. "Металлург" масаласига қайтадиган бўлсак, жамоанинг Тошкентда ўйнашига клуб рухсат бермаганидан кейин бекободликлар Олмалиқ вариантини танлашди ва "Қўқон-1912"га қарши баҳс Олмалиқ шаҳрида ўтказилиши эълон қилинди.

ПФЛ бунга розидек эди, аммо кейинчалик якуний қарорни қабул қилиб нима бўлишидан қатъий назар, "Металлург" ўз майдонида тўп тепишини ва учрашув 18:00да бошланишини маълум қилди. Буни эса жуда ўринли ва тўғри қарор дея оламиз. Нега деганда биз аввалги йиллари ПФЛни кўп танқид қилдик. Чунки кўп учрашувлар куни ўзгарар, ҳатто ўйин куни соат ҳам ўзгариб қоларди. Бу эса табиийки кўпчиликка ёқмасди.

Биз ПФЛдан нима хоҳлаймиз? Аввало барча учрашувлар белгиланган вақтда белгиланган жойда бўлиб ўтишини. Агар Бекободдаги стадион ҳамон Суперлигага тайёр эмас экан, бу клубнинг муаммоси. Ахир ўтган йилнинг ноябрь ойидан бери айтиб келинмадими, стадиони тайёрмас жамоа Суперлигага қўйилмайди деб.

Қўлимизда тақвим бор, ўйинлар санаси бор, ўйинлар ўз вақтида муаммосиз ўтказилса шу билан олам гулистон. Шундоқ ҳам дастлабки икки турда иккита ўзгаришга гувоҳ бўлдик. Биринчиси, "Металлург" - "Навбаҳор" баҳси 2 мартдан 4 мартга кўчирилгани, иккинчиси "Қўқон-1912"нинг "Қизилқум" билан ўз майдонида эмас, балки Навоийда ўйнагани. Агар 3-турда яна ўзгариш бўлганида буниси энди ортиқча бўларди. Шу боис ПФЛ клубларга нисбатан қаттиқ туриб тўғри қиляпти. Зеро, ҳар бир жамоа уй учрашувларини оз бўладими ё кўпми, ўз мухлислари қаршисида ўтказгани маъқул.

Муаллиф : Xayrulla Xoliqov
Рейтинг: +32   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика