UZ

Сўнгги янгиликлар

20:06"Рубин" — "Ахмат". Таркиблар маълум  0 19:55"Андижон" ўз тарихида биринчи бор ОЧЛда иштрок этади  26 19:38"Андижон" драматик ўтган баҳсда "Навбаҳор"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди  216 18:35АПЛ. Бешта баҳснинг асосий таркиблари билан танишинг  0 18:27АПЛ. Жотанинг голи "Ливерпуль"га муҳим 3 очкони тақдим этди  4 17:32"Барселона" дарвозабони ҳалиям чекиб турар экан  7 16:03"Навбаҳор" - "Андижон". Асосий таркиблар билан танишинг  12 15:25БАА Ўзбекистонга қарши баҳс учун терма жамоага чақирилган футболчилар рўйхатини эълон қилди  18 14:57Лукаку уни терма жамоага чақиришларини хоҳламаяпти  0 14:22Фаррух Турдалиев: “Андижон” мухлисларини "Боруссия" мухлисларига ўхшатдим"  2 14:16Абдумажид Тоиров: “Икки жамоа ўртасидаги кураш финал йўлланмаси ҳал қилинган кунданоқ бошланган”  0 13:57"Пахтакор" - "Динамо" учрашувини бошқарадиган ҳакамлар маълум бўлди  8 13:28Пеп Гвардиола АПЛ қароридан норози  11 13:20Бугун Ўзбекистон Кубоги финалида ишлайдиган ПФЛ вакили келаси йил ОФКда иш бошлайди  5 12:46Ўзбек ва жаҳон футболи ҳамда футзали юлдузлари ўртасида баҳс ўтказилди  5

Интервью. Забиҳилло Ўринбоев: "Хавфли зонадан чиқиб кетишимизга ишонаман" Янгиликлар

Интервью. Забиҳилло Ўринбоев: "Хавфли зонадан чиқиб кетишимизга ишонаман"

Бекободнинг "Металлург" жамоаси Суперлиганинг 19-турига келиб мавсумдаги биринчи ғалабасини қўлга киритди.

Амалдаги чемпион "Пахтакор"га қарши кечган ўйинда жамоа 3:2 ҳисобида ғалабани тантана қилди. Учрашувдан сўнг "Металлург" ҳужумчиси Забиҳилло Ўринбоевни қисқа суҳбатга чорладик. 

- Дастлаб жароҳатдан қайтишингиз ҳақида гапириб берсангиз. Бу соҳа бизда танқидий талқин қилинади ва мутахассислар йўқлиги айтилади. Сизда жараён қандай кечди?

- Яшил майдонга қайтишни узоқ кутдим. Хурсандчилик ва ўзгача кайфият берди дея оламан, чунки болалигимдан бери футболдаман. Инсон ўзи яхши кўрган соҳага қайтиши барибир бошқача экан. Жароҳатдан тўлиқ фориғ бўлиш қийин кечди. Сабаби жароҳатнинг ўзини енгил деб бўлмасди. Тикланишнинг майда деталларигача эътибор бериш керак эди. Ўзбекистонда мутахассис йўқ дейишлари қайсидир маънода тўғри. Ўзим ҳам бу борада қийналганман. Даврон Ҳошимовнинг тавсияси билан Ислом ака Мусулмоновнинг ёнларига бордим. Қайтишимга сабабчи сифатида кўрсатишим мумкин. Сабр билан, ўзларининг тестларини қўллаган ҳолда бу жараёндан олиб чиқдилар. Интервьюдан фойдаланиб уларга катта раҳмат айтаман. 

- "Металлург" бу мавсумда ҳужумчисиз муаммоларга учраётгани кўриниб турганди. Якунда кўплаб очколар бой берилди ва жамоа жон сақлаш йўлига тушиб қолди. Ташқаридан қандай баҳо бердингиз?

- Биринчи даврада ҳужумчисиз қийналди демаган бўлардим. Ўйин жиҳатдан анча яхши шаклланганди. Қаердадир совуққонлик, тажрибасизлик камлик қилди. Барибир ичим ачинди. Шу жамоада бир неча йилдан бери ўйнаяпман. Ўйлайманки, қўлга киритилган ғалаба руҳий жиҳатдан устунлик беради. Битта ғалаба керак бўлиб турганди. Қолган ўйинларда максимал очко тўплашга ҳаракат қиламиз. 

- Амалдаги чемпион "Пахтакор" устидан қозонилган ғалабада нима муҳим рол ўйнади?

- Ҳозир рақибга қарайдиган аҳволда эмасмиз. Ортга йўлимиз қолмаган. Биз учун ҳар бир ўйин охиргиси ва финал ҳисобланади. Фақат олдинга қарашимиз керак. Самвел Вячеславовичнинг маслаҳатлари ҳақида футболчиларнинг хабари йўқ. Мураббийларнинг ўйинга тайёрлаётгани, футболчиларнинг ҳозирлиги натижада муҳим аҳамият касб этди. 

- 2:2 ҳисобидан кейин сўнгги сонияларда ғалаба қозониш учун  омад ҳам керак...

- Бу футболнинг бир қисми. Европадаги ўйинларда ҳам бундай ҳолатлар бўлиб туради. Бу худо томонидан берилган насиба деб ўйлайман. Биз рақибдан кўпроқ ғалабани истадик. Охирги голни омадга боғласак тўғри бўлади. 

- Жамоанинг сўнгги ўринда эканлиги руҳий жиҳатдан босим юкламаяптими?

- Футболчиларга катта босим йўқ. Ҳамма вазиятни, масъулиятни тушуниб турибди. Ўзимиздан-ўзимиз қўлни ташлаб таслим бўлмаймиз. Навбатдаги учрашувларда ҳам максимал очко жамғаришга ҳаракат қиламиз. Вазият ўзгариб кетиши ҳеч гап эмас. Барчаси худодан. Хавфли зонадан чиқиб кетишимизга ишонаман.

- Бу интервьюимиздан бироз четга чиқамиз. Ўз вақтида "Наполи"да кўрикда бўлгансиз. Португалиядан ҳам таклифлар келган. Ўша вақтда "Бунёдкор" нима учун футболчиларни қўйиб юбормасди?

- "Наполи"га 2 хафталик кўрикка борганман. Бу вақт ичида футболга муносабат катта таассурот қолдирган. Ўзим учун кўп нарса ўрганганман. Иштиёқим ошган. Португалиядан нафақат менга Акром, Достонга ҳам таклиф бўлган. "Бунёдкор" ўша вақтда ОЧЛда ўйнар, чемпионатда совринли ўринларга курашарди. Кетмаганимизга сабаб шу деб ўйлайман.

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +1   

Фикрлар

   
25 сен 11:52:34
Легионер
Забихилло Узбекистондаги Энг аклли футболистлардан бири! Агар утган йили травма булмаганида сборныйга тортарди! Бир икки гаплашганман узи Билан, эшитганман бошкалардан анча тарбияли Кули очик самимий инсон! Ота-онасига Рахмат! Мана кайтди травмадан кейин ва гол уришни бошлади! Кайтганинг рост булсин укажон! Омад!!! Металлургни Суперлигада олиб колилар ука!!!
   
25 сен 09:52:43
Fan_BARCA
Zabihillo zor talantli hujumchi terma darajasiga chiqmadi lekin
   
25 сен 09:19:22
Farhod Ubaydullayev
Agar formada bosa , O'ta kuchli
   
25 сен 09:18:10
Farhod Ubaydullayev
Zabihillo kuchli futbalist
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика