UZ

Сўнгги янгиликлар

12:14"Манчестер Юнайтед" Бундеслигадаги ҳужумчини ўз сафига қўшиб олмоқчи  1 11:32"Интер"нинг асосий трансфер мақсади маълум қилинди  0 11:07Тома Табатадзе "Бухоро"га ўтиши мумкин  0 10:07Месси пеналтисиз голлар бўйича Роналдуни ортда қолдирди  23 09:52"Ньюкасл" Исакни сотиш ниятида эмас — клуб унинг нархини 173 миллион еврога кўтарди  1 09:24"Барселона" "Реал" юлдузини кўзламоқда — футболчи билан алоқа ўрнатилди  25 08:48"Нефтчи" таркибига нигериялик футболчи қўшилди  5 08:26Эрон клуби Одил Ҳамробеков трансфери учун "Бунёдкор"га қанча тўлади?  1 07:52"Интер Майами" "Ред Буллз"ни 5:1 ҳисобига ютди — Мессидан дубль  24 07:10"Бунёдкор" дарвозабони ОКМКга ўтди  0 00:44"Барселона" Рэшфордни 30-35 млн еврога сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлади. МЮ 50 млн хоҳлаганди  3 00:12"Реал" ярим ҳимоячисини 20 млн еврога сотмоқчи  1 23:27Икки футболчи "Машъал" билан хайрлашди  0 22:53Ўзбекистон U-23 ўртоқлик ўйинида "Бунёдкор" билан дуранг ўйнади  5 22:16Эшитдик-да! "Андижон"ни тарк этган дарвозабон Тошкент клубига ўтмоқда  1

ПФЛ расмий каналидан "қовун"! Янгиликлар

ПФЛ расмий каналидан "қовун"!

Теглар :  ПФЛ
ПФЛнинг телеграмдаги расмий канали Суперлига доирасидаги "Қўқон-1912" - "Локомотив" учрашувининг бошланғич таркибларини эълон қилди.

Гап шундаки, ПФЛ расмий канали жамоалар таркибларини расмли кўринишда тактик схемалар билан чизиб берган.

Таркибдаги футболчиларни жойлаштириш эса шунчаки "даҳшат"! 

ПФЛ расмий каналининг тахмин қилишича, ушбу баҳсда ҳар иккала жамоа бош мураббийлари 4-4-2 тактик схемасини танлашган.

"Қўқон-1912"га яқиндагина келиб қўшилган ва фаолиятини доим ҳужумкор вингер, яъни қанот ярим ҳимоячиси сифатида ўтказган Беҳруз Саъдиллоев ўнг қанот ҳимояга жойлаштирилган. Марказий ярим ҳимоячи саналган Баҳодир Акрамов марказий ҳимояда, таянч ярим ҳимояда ёки керак пайтда марказий ҳимояда ўйнайдиган Дарко Гожкович эса ўнг қанот ярим ҳимояда жойлаштирилган. Марказий ҳимоячи саналган Марко Милич эса ўнг қанот ярим ҳимояда қўйилган. "Қўқон-1912"да ўнг қанот ҳимоячиси сифатида ўйнайдиган Мурод Холмуҳаммедов марказга қўйилган. Хуллас тактик жойлашув "экип" қўйилган. 

Таркибдан келиб чиқсак, "Қўқон-1912" жамоаси ушбу баҳсда 4-5-1 ёки 4-2-3-1да тактик схемада ўйнайди. 

Дарвозабон: Ўткир Юсупов.

Марказий ҳимоячилар: Марко Милич, Дарко Гожкович.

Қанот ҳимоячилари: Александр Мерзляков (чап), Мурод Холмуҳаммедов (ўнг).

Марказий ярим ҳимоячилар: Қувондиқ Рўзиев, Баҳодир Акрамов, Жавоҳир Сидиқов.

Қанот вингерлари: Беҳруз Саъдиллоев, Суҳроб Бердиев.

Ҳужумчи: Жасур Ҳакимов.


"Локомотив" эса 4-2-3-1 тактик схемада ўйнайди.

Дарвозабон: Игнатий Нестеров.

Марказий ҳимоячилар: Ислом Тўхтахўжаев, Йелич.

Қанот ҳимоячилари: Шуҳрат Муҳаммадиев (ўнг), Олег Зотеев (чап).

Таянч ярим ҳимоячилар: Садриддин Абдуллаев, Кахи Махарадзе.

Қанот вингерлари: Ҳусниддин Ғофуров, Сардор Мирзаев.

Ҳужумчи ортида: Санжар Шоаҳмедов.

Ҳужумчи: Марат Бикмаев.


Клублардан профессионалликни талаб қилаётган ПФЛ матбуот хизмати аввало ўз ишига профессионал ёндошса ва клубларга ўрнак бўлса мақсадга мувофиқ бўларди. Клубларимиз матбуот хизматлари ҳам таркибни мухлисларга ҳавола этаёганда айнан шу жиҳатларни инобатга олишлари лозим. Ёки таркибни тактик схема билан бераётганда жамоа бош мураббийларидан сўраб, ўрганиб чиқаришса уятга қолишмайди. Зеро бундай қўпол хатолар ПФЛ ёки клуб матбуот хизматлари томонидан содир этилиши ярашмайди. Ҳар ҳолда кўпчилик шарҳловчилар ҳам айнан расмий хабарга ёки клуб ёки ПФЛ томонидан берилаётган тактик чизмаларга ишониб қолиб, шарҳ давомида кўплаб хатоларга йўл қўйишлари мумкин.

Рейтинг: -71   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика