ПФЛ: Про-лига, аёллар ва футзал чемпионатига чоршанба куни қуръа ташланади
26 фев 2018 12:08
Янгиликлар
ПФЛ: Про-лига, аёллар ва футзал чемпионатига чоршанба куни қуръа ташланади
Суперлига масаласи ҳал бўлгач, барчанинг эътибори аввалги Олий лига мақомини берувчи Про-лига жамоалари ва улар ўртасидаги мамлакат чемпионатининг қуръасига қаратилганлиги рост.
Про-лига иштирокчилари номини аниқлаш ҳам осон кечмади. Сабаби, мусобақада қатнашиш истагини билдирган жамоалар кўпчиликни ташкил этганди. Бироқ Ўзбекистон футбол федерацияси ҳамда Профессионал футбол лигаси томонидан тузилган Ишчи гуруҳ масалани обдон ўргангач, ЎзПФЛ ва унинг Регламентига жавоб бера олувчи жамоаларни аниқлади.
Эълон қилинган 16 та Про-лига жамоалари ҳамда аёллар ва футзал клублари ўртасида ўтказиладиган мамлакат чемпионатига 28 февраль, чорашанба куни, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси биносида, соат 11.00да қуръа ташланади.
Қуръа ташлаш маросимига барча турдаги ОАВ ходимлари таклиф этилади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Фикрлар