UZ

Сўнгги янгиликлар

09:52"Ливерпуль" Германия МТЖ аъзоси билан музокараларни бошлади  0 09:25А Сериянинг энг кўп ойлик олувчи футболчиси "Бавария"га текинга ўтиши мумкин  1 08:58"Монако" янги бош мураббийини эълон қилди  0 08:30Ҳайдаров шогирдлари бугун Қозоғистонга қарши майдонга тушади  5 08:02ЖЧ-2026 саралаш. Осиё қитъасида иккинчи тур учрашувлари бўлиб ўтди  8 07:35Мессининг бенефисига айланган баҳсда "Интер" йирик ҳисобда ғалаба қозонди  13 02:07ЖЧ саралаши. Испания, Италия, Португалияда ғалаба ва бошқа натижалар  7 00:25"Бавария" Гнабри бўйича қарор қабул қилди  0 23:16"Барселона" 17 ёшли франциялик иқтидорга қизиқмоқда  1 22:22"Ливерпуль" ПСЖ ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқчи  5 21:484 та гол урилган Ўзбекистон U-17 ва Туркия U-17 ўртасидаги ўртоқлик ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  4 21:30Рафаэль Бенитес АПЛга қайтиши мумкин  4 20:25"Байер" футболчиси Ҳалил Коч: "Ўзбекистон кучли ва курашувчан жамоа экан"  16 19:51Садриддин Ҳасанов: "Бу ўйинда биз мураббийларнинг кўрсатмаларини тўлиқ бажара олмадик"  1 19:33Нурбек Сарсенбаев: "Бизга кучли рақиблар керак. Чунки жаҳон чемпионатидаги рақиблар бундан-да кучлироқ бўлишади"  7

ПФЛ клубларни 25 мартга қадар қарзларни тўлашга чақирди Янгиликлар

ПФЛ клубларни 25 мартга қадар қарзларни тўлашга чақирди

Теглар :  ПФЛ
Қарздорлиги мавжуд бўлган айрим клублар янги футболчини рўйхатдан ўтказиш учун Ассоциацияга кафолат берган бўлиб, ЎФА тегишли қўмитаси шунга асосан улардан тақиқни олиб ташлади.

Ваҳоланки, тақиқ мавжуд бўлган ҳолатда Лига клубга MyLeague платформасини ёпиб қўйганди.



Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдураззоқов томонидан имзоланган кафолат хатида собиқ футболчи ва мураббийлардан қолиб келаётган қарздорлик шу йилнинг 1-июл санасига қадар тўлиқ бартараф этилиши кўрсатилган. ЎФА қўмитаси эса Лигага қарздорлик 24-апрелга қадар бартараф этилишини баён қилган ҳамда Навбаҳор клубидан тақиқни олиб ташлаган. Лига гарчи трансфер тақиқи олинишини қўллаб-қувватламаса-да, мазкур ҳолатда ЎФА қўмитаси қарорини ҳурмат қилишга мажбур. Аммо унутмаслик керакки, вилоят ҳокими томонидан кўрсатилган сана ва қўмита белгилаб қўйган сана билан муаммони тўлиқ ҳал қилиш мумкин эмас. Бу мавзу, шунингдек, Нефтчи ва Сўғдиёна клубларига ҳам тегишли ҳисобланади.  



Айни вақтда ОФК лицензиялаш жараёни давом этаётган бўлиб, унинг асосий мезони сифатида клубнинг қарзлардан ҳоли бўлиши шартлиги белгилаб қўйилган. Акс ҳолда клуб ОФК лицензиясини қўлга кирита олмайди. Яъни, қитъанинг ҳар қандай клуби лицензияга эга чиқиши учун жорий йилнинг 30-март санасига қадар мавжуд қарздорликни бартараф этиши лозим. Мана энди савол туғилади: Ўзбекистоннинг муайян футбол клуби ОФК лицензиясига эга чиқа олмаса, бунинг оқибатлари қандай бўлади? Қуйида шу ҳақда сўз боради. 



1. ОФК лицензиясини қўлга кирита олмаган клуб, профессионал футбол клуби мақомини йўқотади. 


Бундай клуб эса профессионал футбол клублари учун белгиланган солиқ ва божхона имтиёзларидан фойдалана олмайди. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 483-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Оммавий ва профессионал футболни ҳар томонлама ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида белгиланган имтиёзлар шулар сирасига киради. 



2. Профессионал бўлмаган футбол клуби легионер футболчи билан тузилган меҳнат шартномасини Лига рўйхатидан ўтказа олмайди.


“Суперлига ва Пролига регламенти”нинг 10.4-бандида мазкур масала белгилаб қўйилган. Шундан келиб чиқилса, мазкур тақиқ нафақат энг яқин ёзги трансфер ойнасига, балки келаётган қишки трансфер ойнасига ҳам ўз таъсирини кўрсатади. 



3. Профессионал бўлмаган футбол клуби илк ёзги трансфер ойнасида 2002-йил ва ундан катта ёшдаги футболчини рўйхатдан ўтказа олмайди. 


Яъни, регламентда белгилаб қўйилган қоида асосида клубнинг фақатгина У21 ёш тоифасидаги футболчи билан тузган меҳнат шартномасигина Лига рўйхатидан ўтказиб берилади.   



Афсуски, бу каби ҳолатлардан айрим футбол клублари тегишли хулоса чиқармаяпти. Қарздорликни бартараф этишда маҳаллий футболчи, мураббий ёки ишчи-ходимлар ҳақига хиёнат қилиш, улар билан профессионал шартнома имзоланган бўлса-да, ҳисоб-китоб вақтида собиқ ишчиларни буткул бошқа суммаларга кўндиришга уриниш каби ҳолатлардан Лига хабардор. Шуларни инобатга олиб, Лига футбол клубларини шу йилнинг 25-март санасига қадар барча қарзлардан ҳоли бўлишга чақиради. Боиси, 30-март санасига қадар ОФК платформасига тегишли ҳужжатларни юклаб улгуриш талаб этилади. 



Лига футбол жамоатчилигини муборак Рамазон ойи билан қутлайди! Биз барчани берилган ваъдаларга ўз вақтида амал қилиш ҳамда биринчи навбатда ишчи-ходимлар билан ҳисоб-китоб қилиш, шундан кейингина хорижий йиғинлар ва экипировкалар, янгидан янги футболчилар билан янги келишувлар ҳақида ўйлашга чақирамиз.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика