UZ

Сўнгги янгиликлар

08:13Неъматилло Қуттибоев: "Цементчи" Биринчи лигада рақобат ярата олади"  0 07:48«Лестер» бир йиллик танаффусдан сўнг яна АПЛга қайтди  1 07:24Ўзбекистон кубоги. 3-тур баҳслари давом эттирилади  0 07:15ЛаЛига. "Реал Сосьедад" - "Реал Мадрид" 0:1   0 07:10Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон - Эрон 3:3 (пенальтилар 4:5)  0 07:05Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд - Тожикистон 3:3 (пенальтилар 6:5)  0 07:00Футзал бўйича Осиё Кубоги. Вьетнам - Қирғиз Республикаси 2:3  1 06:55U-23 Осиё кубоги. Ироқ - Вьетнам 1:0  0 06:50U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони 2:0  6 01:57Ла Лига. Арда Гюлер "Реал"га ғалаба тақдим қилди!  63 01:40Меҳди Тареми Италия чемпиони сафига қўшилади! (Фабрицио Романо)  3 01:24Арда Гюлер ажойиб натижа қайд этмоқда  1 01:12"Арне Слот – "Ливерпул"нинг янги бош мураббийи!" – Фабрицио Романо  10 00:55Жасур Жалолиддинов: "Бу жамоа билан анча олдин бошланган ўзаро ҳисоб-китобимиз бор эди"  10 00:45U-23 Осиё кубоги. Ироқ минимал ҳисобда Вьетнамни енгди ва ярим финалга йўл олди. Кейинги рақиб – Япония  21

ПФЛ Даврон Ҳошимовни кечирди Янгиликлар

ПФЛ Даврон Ҳошимовни кечирди

Суперлиганинг 21-туридан кейин ПФЛ “Навбаҳор” футбол клубини 10 миллион ва яна уч нафар футболчини 5 миллион сўмдан жаримага тортганди.

Бугун — 14 август куни жарима тортилган футболчилардан бири Даврон Ҳошимов ПФЛга ташриф буюрди ва бўлиб ўтган иш юзасидан тушунтириш берди.

“Кечаси билан ухлолмай чиқдим. Сизларни ишонтириб айтаманки, мен сариқ карточкани “тозаланиб олиш” учун олганим йўқ. Кўпчилик яхши билади, футбол ўйини вақтида ҳиссиётларга тез бериламан. Учрашувдан кейин қилган ишларим учун пушаймон бўлган вақтларим кўп бўлган. Аммо “Бухоро”га қарши ўйинда сариқ карточкани қасддан тилаб олганим йўқ, мен бундай ишларга қўшилмайман ва буни қоралайман”, — дейди Даврон Ҳошимов.

Даврон Ҳошимов ПФЛ қарорларига эътироз билдирмаслиги ҳақида айтди. Шунчаки, асл ҳақиқат қандай бўлганини маълум қилиш учун ҳам ташкилот офисига ташриф буюрганини тушунтирди.

“Пахтакор”да қолишим ҳам мумкин эди. Бироқ бунда кўп вақтим захирада ўтиб кетиши катта эҳтимол бўлиб турганди. Мен эса маоши камроқ бўлса-да, “Навбаҳор”ни танладим. Бунда кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлиш ва шу йўл орқали миллий термага қайтишим мумкинлиги ҳақида ўйладим. Мана шундай вақтда қайсидир ўйинни қўйиб юборишни хаёлимга ҳам келтирмайман. Мен оилада катта фарзандман. Мен қанча кўп ўйинда майдонга тушсам, ўзимга шунча яхши”, — деди футболчи.

Ҳимоячи ўзидан кейин огоҳлантириш олган футболчилар масаласига ҳам эътибор қаратди. Учрашувдан кейин ёш Остон Ўруновни койигани, энди “гуллаётган” футболчи бундай йўл тутиши тўғри эмаслигини тушунтиргани ҳақида сўзлаб берди. Суҳбат давомида Жаҳонгир Меҳмонов ҳамда Остон Ўруновнинг муғомбирлик йўли билан сариқ карточка олганига шубҳа қолмади. Даврон Ҳошимов эса вазият аслида қандай бўлгани борасида тушунтириш берди ҳамда ПФЛ вазиятни такроран ўрганиб чиқишини сўради.

“Мен бундай ишларга аралашмайман. Менга кўпроқ ўйнаганим, яхшироқ пул топиб, оила тебратганим маъқул. Ҳатто вазият менинг фойдамга ҳал қилинмаса ҳам розиман. Шунчаки, мухлисларда шубҳа бўлмаслиги учун ҳам шу ердаман”, — деб айтиб ўтди “Навбаҳор” ҳимоячиси.

ПФЛ комиссияси эрта тонгда ПФЛга етиб келган Даврон Ҳошимов огоҳлантирилган вазиятни қайта кўриб чиқиб, ўз қарорига тушдан кейин ўзгартириш киритди. Унга кўра, “Навбаҳор” футбол клуби ўз гарданидаги 10 миллион сўмни, шунингдек, Жаҳонгир Меҳмонов ҳамда Остон Ўрунов 5 миллион сўмни жарима сифатида тўлаб беради. Мазкур икки футболчи 22-турдан ташқари 23-тур беллашувларини ҳам ўтказиб юборади.

Даврон Ҳошимовга нисбатан чиқарилган ҳукм эса ўз кучини йўқотади. ПФЛ қолган футболчиларни ҳам ҳалол ўйнашга, мухлисларни, футболни ва ўзларини алдамасликка чорлаб қолади.

Ҳошимов 23-тур ўйинида иштирок этиш ҳуқуқига эга. “Навбаҳор” бу турни кимга қарши ўтказиши эса 22-тур якунига етгач ташланадиган қуръа ойдинлик киритиб беради.

Рейтинг: +101   
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика