UZ

Сўнгги янгиликлар

00:26АПЛ. "Арсенал" 5 та гол урилган ўйинда меҳмонда "Борнмут"ни мағлуб этди, Райсдан дубль!  8 00:09"Эспаньол" — "Барселона". Таркиблар маълум  1 23:59А Серия. "Ювентус" ўз майдонида "Лечче"ни мағлуб этолмади  4 23:35Ўзбекистон ва Озарбайжон чемпионлари Анталияда ўзаро ўйнашади  0 23:17БАА чемпионати. "Ал Батаэҳ" ўз майдонида "Дибба"га мағлуб бўлди, ўзбекистонлик икки ўйинчи баҳсда тўлиқ ҳаракат қилди  0 22:30"Астон Вилла" кетма-кет 11 уй ўйинида ғалабага эришди  5 22:12АПЛ. "Вулверхэмптон" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  3 21:49"Қизилқум" 4 футболчиси билан хайрлашди  0 21:25Фарьоли "Челси"га бормаслигини айтди  2 21:02"L’Equipe" йил рамзий термасини эълон қилди  1 20:46"Пахтакор"нинг Туркиядаги илк йиғинидаги рақиблари маълум қилинди  0 20:23"Астон Вилла" "Манчестер Сити" футболчисини сотиб олмоқчи  0 20:04"Навбаҳор"ни 9 футболчи тарк этди  10 19:43Шотландия чемпионатида энг катта учрашув ўтказилди  4 19:28АПЛ. "Астон Вилла" ўз майдонида "Ноттингем Форест"ни мағлуб этиб, 2-ўринга чиқиб олди  2

ПФЛ - бир қадам олдинда. ЎФА ҳамон жим Янгиликлар

ПФЛ - бир қадам олдинда. ЎФА ҳамон жим

4 февраль куни ПФЛ ОАВ ходимлари учун очиқ молиявий ҳисобот ўтказди.

Йиғилишда ўтган бир йил давомида ПФЛ қанча харажат қилгани-ю, қанча даромад топгани ҳақида гап борди. ПФЛ олдинлари ҳам йил якунларига бағишланган тадбирлар ўтказарди. Айтайлик, Фарҳод Магометов пайтида турли статистикалар келтириларди-ю, лекин молиявий рақамлар ошкор қилинмасди. Бу йилги ҳисобот эса ПФЛ бош директори Диёр Имомхўжаев такрор ва такрор айтишни хуш кўрадиган шаффофлиги билан ажралиб турди. 

Футболда шаффофлик бўлгани яхши. Чунки футбол бу - халқ ўйини. Бу ерда ҳеч қанақа сир бўлмаслиги керак. ПФЛнинг очиқ молиявий ҳисоботи ошкоралик сари ташланган катта қадам деб ўйлайман. ПФЛ бу ҳисобот орқали ҳамма билан очиқ ишлашга тайёр эканини маълум қилди. 

Энди эса юриш навбати ЎФАга. Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳам худди ПФЛ каби очиқ молиявий ҳисобот ўтказиши лозим бўлади. Чунки ЎФАга ҳам бериладиган саволлар кўп: 2021 йилги мавсум қандай ўтди? Миллий терма жамоанинг ЖЧ саралашдаги муваффақиясизлиги кенг таҳлил қилиндими? Терма жамоалар раҳари этиб нега айнан Усмон Тошев тайинланди? Сречко Катанецнинг маоши қанча ва унинг олдига қандай талаблар қўйилган? Нима учун Сервер Жепаров ўрнини ўсмирлар термасида Рауф Инилеев эгаллади? Рауф Талгатовичнинг футболга қарашлари эскирмаганми? 

Хуллас шу ва шунга ўхшаш саволларга энди ЎФА раҳбариятининг жавоб беришига тўғри келади. Лекин ҳамма гап бу саволларга жавоб бера оладиган раҳбар бор-йўқлигида. ЎФА вице-президенти Равшан Эрматов ўтган йил ҳакамларни йиғиб, жуда яхши учрашув ташкил қилди. Очиқ савол-жавоблар бўлди. Лекин ЎФА номидан ҳисобот беришга тайёрми, бу бошқа масала. 

Ҳозирги мухлис раҳбар фақат тайинланган куни ОАВ билан учрашиб, бошқа пайт жим юришини хоҳламайди. Ҳозирги мухлис жуда зукко. Уларга имкон қадар тез-тез ҳисобот бериб туриш лозим. Ўтган бир йил ичида амалга оширилган ишлар, ютуқ ва камчиликлар ҳақида билишни ким ҳам истамайди дейсиз.

Барса Блогер.

Рейтинг: +19   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика