UZ

Сўнгги янгиликлар

18:33Ўзбекистон - Туркманистон. Асосий таркибимиз маълум  1 18:33"Қайрат" – "Реал" учрашувига 4-5 минг сайёҳ келиши кутилмоқда  0 18:05"Қайрат"нинг Чемпионлар Лигасидаги ўйинлари Остонада ўтказилиши режалаштирилмаган  1 17:38"Астон Вилла" "Ливерпуль" хавбеки билан шартнома имзолади  3 17:10"Бавария" "Челси" ҳужумчисини ижарага олди  5 17:05CAFA Nations Cup. Ўмон Қирғизистон билан беллашмоқда (онлайн ҳисоб)   14 16:41"Комо" Деле Алли билан шартномани бекор қилди  0 16:14"Челси" Буонанотте трансферини расмийлаштирди  3 15:23"Ал Насср" Ал Нассирни сотиб олди  3 14:56"Ноттингем Форест" "Арсенал" футболчисини ижарага олди  0 14:30Ла Лига етакчиларидан бири "Олтин бутса" соҳиби билан шартнома имзолади  0 14:10Расман: Доннарумма – "Манчестер Сити" янги дарвозабони!  8 13:44Хави Бундеслигада иш бошлаши мумкин  0 13:15"Астон Вилла" Виктор Линделёфни сафига қўшиб олди  0 12:48Арне Слот: "Агар "Ливерпуль" – "Арсенал" ўйини шу йўсинда 10 марта ўйналганида, 8 таси дуранг билан якунланган бўларди"  5

ПФЛ: "Андижон" қаттиқ огоҳлантирилди ва "Пахтакор" билан ўйинга қўйилади Янгиликлар

ПФЛ: "Андижон" қаттиқ огоҳлантирилди ва "Пахтакор" билан ўйинга қўйилади

Кеча — 26 август куни соат 13:53 да “Андижон” футбол клуби ўзининг U-21 жамоаси “Пахтакор”га қарши учрашувга молиявий қийинчиликлар сабаб етиб кела олмаслигини маълум қилди.

ЎзПФЛ мазкур хатга асосан ўринбосарлар учрашувини бекор қилиб, “Андижон” U-21 жамоасига техник мағлубият ёзди. 

Бугун — 27 август куни соат 10:47 да “Андижон” футбол клуби ўзининг асосий таркиби ҳам “Пахтакор” билан учрашувга юқоридаги сабаб туфайли кела олмаслигини маълум қилди. Расмда келтирилган хат асосида ЎзПФЛ учрашувни бекор қилди. Бу хабар “Пахтакор” футбол клубига, учрашув хавфсизлиги учун жавобгар бўлган Ички ишлар органларига, “Локомотив” стадиони маъмуриятига, учрашув трансляцияси учун жавобгар бўлган “Спорт” телеканалига маълумот учун тақдим этилди. 

“Андижон” клубининг биринчи хатидан 1 соат-у 20 дақиқа ўтиб, клуб учрашувда иштирок этмоқчи экани борасида хат йўллади. Ҳар икки хат вице-президент Маъруф Абдисаломов томонидан имзоланган.

ЎзПФЛ ҳар қандай ҳолатда ҳам футбол учрашувларини ўтказиш учун ҳаракат қилади. Шундан келиб чиқиб, бекор қилинган барча тадбирлар қайта тикланади ва умид қилинадики, “Андижон” клубининг бу каби масъулиятсизлиги қайта такрорланмайди. ЎзПФЛ Маъруф Абдисаломовдан ўз ишига масъулият билан ёндошишни, шунингдек, клуб уставида қайд этилмаган вице-президент лавозими билан эмас, айнан уставда мавжуд лавозим билан хатларга имзо чекишни сўрайди.


Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика