UZ

Сўнгги янгиликлар

19:30Эрон билан рақобатнинг бошланиши. Али Дайига аталган ва Ўзбекистон форсларга йирик ҳисобда енгилган ўйинни ёдга оламиз  3 18:59Тимур Кападзе: "Сергеевдек ҳужумчимиз борлигидан хурсандман"   4 18:25Кевин де Брюйне Конте ва Гвардиолани таққослади  0 17:55"Байер" бош мураббийлиги учун янги номзод пайдо бўлди  2 17:25Усмон Дембеле нима учун "Барселона"да кўп жароҳат олган?  3 16:55Мбаппе Чемпионлар лигасининг фаворити ҳақида гапирди  0 16:25Швайнштайгер Германия терма жамоасини танқид қилди  3 16:13Муҳаммадрасул Абдумажидов легионерга айланмоқда  12 15:32Ўзбекистон миллий терма жамоаси Эронга қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум бўлди  11 15:20Юлиан Нагельсманн: "Ҳар бир ўйинда ғалаба қозонишни истайман ва истеъфо ҳақида ўйламайман"  1 14:44Хайрия учрашуви. "Динамо" - Ўзбекистон фахрийлари беллашувидан галерея  0 14:20Лаутаро Мартинес: "Ҳеч қачон бундай оғриқни ҳис қилмаганман"  3 13:50Факт. Ўзбекистон Тошкентда Эронни ютмаган. Нохуш анъана тугайдими?  21 13:20Томас Тухель: "Идеал ўйин йўқ, аммо жамоам кўп яхши томонларни кўрсатди"  1 12:50Роберт Левандовский 2025/26 йилги мавсумдан сўнг "Барселона"ни тарк этиши мумкин  4

ПФЛ АГМК — "Пахтакор" учрашувида рўй берган вазиятга ойдинлик киритди Янгиликлар

ПФЛ АГМК — "Пахтакор" учрашувида рўй берган вазиятга ойдинлик киритди

Теглар :  АГМКПахтакор
Суперлиганинг 14-тури доирасидан ўрин олган АГМК — "Пахтакор" (0:1) учрашувининг 52-дақиқасида рўй берган вазият футбол жамоатчилиги ўртасида кенг муҳокама этилмоқда.

Гап шундаки, мазкур учрашувнинг 52-дақиқасида “Пахтакор” жамоаси ҳужумга ўтган пайтда тўп АГМК аъзоси Музаффар Музаффаровга келиб тушди ва учрашув бош ҳаками Владислав Цейтлин шу онда ўйинни тўхтатиб, ушбу футболчига иккинчи сариқ карточкани кўрсатди. Натижада бунга қадар 26-дақиқада илк марта огоҳлантирилган Музаффаров майдонни тарк этди. Учрашув шарҳловчиси бу вақтда тўп АГМК футболчисининг қўлига теккан ёки тегмагани борасида фикр берган. Аслида эса ҳакамнинг қарорида бу мавзу умуман роль ўйнамаган.

Мазкур вазиятда бош ҳакам томонидан қабул қилнган қарор кўпчилик томонидан муҳокама этилмоқда. Бугун ЎФА Ҳакамлар ва назоратчилар бошқармаси мазкур вазият юзасидан йиғилиш ўтказди. Унда АГМК — "Пахтакор" ўйинида рўй берган вазият атрофлича таҳлил қилинди. Владислав Цейтлин аслида вазият қандай бўлганини изоҳлаб, ўша ҳолатда АГМК футболчиси ўзини профессионал футболчига хос равишда тутмасдан, ноҳалол тарзда ўйнаганини таъкидлади. Яъни, “Пахтакор” жамоаси ҳужум қилаётган пайтда тўп қанотдан жарима майдончасига яқин жойда турган Жалолиддин Машариповга узатиб берилганди. Лекин АГМК аъзоси Музаффар Музаффаров рақибини чалғитиш мақсадида “Тўпни ўтказиб юбор, ортингда мен борман” дея таъкидлади. Натижада сакраб тўпни тўхтатишга чоғланган Машарипов унга тегмади ва тўп бориб Музаффар Музаффаровга тушди. Бу тарзда рақибини чалғитиб, тўпга эга чиқиш ҳалол ўйин принципларига асло тўғри келмайди.

Халқаро Футбол Ассоциациялари Кенгаши IFAB томонидан ишлаб чиқилган 2017-18 йиллар учун Футбол қоидаларининг 12-бўлим 3-бандида футболчига ўзини спортчига хос бўлмаган тарзда тутгани учун сариқ карточка кўрсатилиш ҳолатлари қайд этилган. Айнан шу бандга кўра, футболчи агар рақибини оғзаки тарзда ҳақорат қилса ёки уни қуюшқондан чиқаришга, рақибни чалғитишга уринса сариқ карточка билан жазоланади. Ўйин пайтида ҳақоратли сўзлар ишлатиш ёки рақибни чалғитишни кўзлаган қичқириқларни амалга ошириш спортчига хос бўлмаган ҳаракат ҳисобланади.

ЎФА Ҳакамлар ва назоратчилар бошқармаси АГМК — "Пахтакор" учрашувининг 52-дақиқасида рўй берган вазиятни муҳокама этгач, АГМК футболчиси Музаффаровнинг қичқириғини спортчига хос бўлмаган ҳаракат дея баҳолади ва бош ҳакам Владислав Цейтлин томонидан қабул қилинган қарорни тўғри, дея топди.

Рейтинг: -166   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика