PFA томонидан АПЛда мавсум футболчиси номига давогарлар эълон қилинди

Eldor Akmurzayev
2 июн 2021, 19:20
Англия профессионал футболчилар уюшмаси (PFA) томонидан АПЛ якунланган мавсумидаги энг яхши футболчиси бўлиши номзодлар рўйхати эълон қилинди.

Ундан, Кевин де Брюйне, Илкай Гюндоган, Рубен Диаш, Фил Фоден (барчаси – “Манчестер Сити”), Харри Кейн (“Тоттенхэм”) ва Бруну Фернандеш (“Манчестер Юнайтед”) ўрин олди.

Номзодларни танлаш жараёни барча сардорлар ўртасида ўтказилди. Мазкур совриннинг амалдаги ғолиби де Брюйне ҳисобланади.

Маълумот ўрнида, фақатгина беш футболчи – Марк Хьюз, Алан Ширер, Тьерри Анри, Криштиану Роналду ва Гарет Бэйл PFA томонидан икки бор мавсум футболчиси деб топилган.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: PFA