Петр Зелиньски: "Камп Ноу"да гол уриш - бу ажойиб"

Alisher
18 фев 2022
"Наполи" ярим ҳимоячиси Петр Зелиньски "Барселона" (1:1)га қарши Европа Лигаси 1/16 финал доирасидаги ўйин ҳақида гапирди.

У ўз жамоасининг ягона голига муаллифлик қилди.

"Камп Ноу"да гол уриш - бу ажойиб. Аммо, жавоб ўйинида ўзимизни яхшироқ кўрсатишимиз керак бўлади.

Гарчи иккинчи бўлимда кучлироқ ўйнаш талаб этилган бўлса ҳам натижа ёмон эмас. Бундан буёғига барчаси бошқача бўлишини тахмин қиламан", - дейди футболчи.

Жавоб ўйини 24 февралда бўлиб ўтади.


AlisherМуаллиф
Манба: uefa.com