UZ

Сўнгги янгиликлар

12:02Тарихий натижага эришган Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Тошкентда тантанали тарзда кутиб олинди   0 11:46Неъматулло Қутибоев: "Таркибида Ўзбекистон миллий терма жамоасида ўйнаган футболчилари бор бўлган "Бухоро"га муносиб қаршилик қилдик"  1 11:38Улуғбек Бакаев: "Арал" билан баҳсдаги дуранг адолатли натижа"  1 11:34Кеча Ўзбекистон олимпия терма жамоасига ғалаба учун нима етишмади? Николай Егоричевнинг фикрлари  8 11:11Руслан Аҳмедов: "Вилоят ҳокими 2024 йилда "Хоразм" клубига база қуриб беришга ваъда берган"  2 10:55Асрор Алиқулов: "Машъал" гол ўтказмаганига битта сабаб бор"  0 10:45Жасур Жалолиддинов: "Финалда кучли жамоа ютқазди"  14 10:36Анвар Бердиев: "Рақиб 10 киши бўлиб қолганида тайёр ғалабани қўлдан чиқаришни тушунтириш ва тушуниш қийин"  0 10:25"Дўстлик" бош мураббийи Николай Шевченко: "Қўқон-1912" яримта вазиятдан ҳам гол уришга эришди"  1 10:20Муҳсин Низомиддинов: "Дўстлик" жамоасини яхши ўрганиб чиққандик"  0 10:00"Андижон" 8 йиллик қора анъанага чек қўядими?  2 09:40Эшитдик-да! Ўзбекистон U-23 июнь ойида халқаро турнирда иштирок этади, аммо...  17 08:45Улуғбек Ҳошимов: "Кайфиятни туширмаймиз, чунки олдимизда Олимпиада турибди"  12 08:23Русланбек Жиянов: "Финалда ким кучли эканлигини ўйин бўйича кўрсатдик"  13 07:57Ҳусайн Норчаев: "Финалда мағлуб бўлганимиз алам қилди, лекин..."  16

Петр Сегрт: "Тожикистонга бошимизни тик тутиб қайтамиз" Янгиликлар

Петр Сегрт: "Тожикистонга бошимизни тик тутиб қайтамиз"

Осиё кубоги чорак финал баҳсларидан ўрин олган Тожикистон ва Иордания ўртасидаги ўйиндан сўнг, тожикистонликлар бош мураббийи Петр Сегрт матбуот анжуманида қатнашди.

- Жаноб Сегрт, ўйин ҳақидаги фикрингиз қандай?

- Иордания ғалабага лойиқ эди. Бугун улар биздан кўра яхшироқ ўйнашди. Биринчи бўлимда кўп вазиятларни йўққа чиқардик. Тожикистонлик футболчиларга яна бир бор раҳмат айтмоқчиман. Улар бу турнирда борларини беришди. 

- Тожикистон Осиё кубогида барчани ҳайратга солди. Бугун Иорданияга мағлуб бўлдингиз, лекин Жаҳон чемпионати саралашида реванш олиш учун яхши имконият бўлади...

- Бугун имкониятлар 50 га 50 эди. Гол ўтказиб юборган вазиятимизда бироз омадимиз келмай қолди. Тожикистон бу турнирнинг сюрпризи бўлди. Жаҳон чемпионати саралаши биз учун жуда муҳим. Лекин бу пайтга қадар келажагим борасида баъзи қарорларни қабул қилишим керак. Ўзимни тиклаб олиш учун Европага йўл оламан. Тожикистон терма жамоаси эса Саудия Арабистони ва Иорданияга қарши баҳсларга ҳар қандай ҳолатда ҳам жиддий тайёргарлик кўради. Тожикистонлик ўйинчиларнинг бу мусобақадаги иштирокига алоҳида тасанно.

- Иордания термасининг бош мураббийи ҳақида фикрингиз қандай? Ярим финалда Иорданияга Австралия тўғри келгани яхшими ёки Корея Республикаси?

- Иорданияда ажойиб мураббий бор, мухлислар ҳам ўзгача. Австралия ёки Корея Республикасидан ким уларга қулайроқ эканини мен эмас, фақат уларнинг бош мураббийи айтиши мумкин.

- Жаноб Сегрт, мусобақадаги ажойиб иштирок билан табриклайман. Кейинги режаларингиз ҳақида гапирсангиз? Жамоада қоласизми?

- 10 февраль куни шартномам якунига етади. Ўзимга бироз энергия тўплашим керак. Тожикистон федерацияси билан гаплашиб олганимдан сўнг бир нарса дея оламан.

- Умуман мусобақа давомида Тожикистон терма жамоаси ажойиб лаҳзаларни бошдан ўтказди. Осиё кубогидаги умумий иштирок ҳақида гапирсангиз?

- Бу Осиё кубогида иккита финалда қатнашдик. Ливан ва БААга қарши учрашувларни назарда тутяпман. Бу ўйинлардаги ғалабани мусобақа чемпиони бўлгандек нишонладик. Бугунги ўйинда кучлироқ жамоа ғалаба қозонди. Балки, эртага турнирдаги умумий иштирокимизни яна бир бор байрам қилармиз. Тожикистон бугун уйга қайтади, лекин биз бошимизни тик тутиб ватанимизга қайтамиз.

- Осиё кубогида сизни соғинамиз, жаноб Сегрт. Ўйиннинг охирларида Тожикистон терма жамоасига нима бўлди? Ҳисобни тенглаштиришга уриниш жамоада кўзга ташланмади?

- Баҳс бошида энг тезкор ҳужумчимизни йўқотдик. Шу ҳолат бизни ритмдан чиқариб юборди. Жароҳатланган футболчимизнинг ўрнига тушган ўйинчи қизиб олишга улгурмай, майдонга тушиб кетди. Бу мусобақада имкониятимиз чекланган эди, аммо кафолат бериб айта оламанки, бугун футболчиларимиз охирги дақиқагача курашишди. 

- Мусобақадаги иштирокингизга 10 баллик шкалада қандай баҳолаган бўлардингиз?

- Тожикистон футболи ўсишга эришмоқда. Бугунги натижа ҳам буни айтиб турибди. Мен сизга бир воқеани айтиб бераман. Тожикистон терма жамоа билан шартнома имзолаш имдан бироз аввал яқин дўстим саратон касаллигига чалинди. Унининг менга айтган охирги сўзлари шундай эди: "Сен Тожикистонни ФИФА рейтингида кучли 100 жамоа сафига олиб киришинг керак. Бу мусобақадан олдин биз 106-ўринда эдик. Осиё кубогида қандай иштирок этганимизни эса кўрдингиз. Бу турнир биз учун энг яхши дамларни тақдим этди.

Рейтинг: +26   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика