UZ

Сўнгги янгиликлар

18:10Суперлига. "Бунёдкор" – "Металлург" 0:0 (матнли трансляция)  0 18:01"Тоттенхэм" собиқ футболчиси ҳаваскор жамоага ўтди  0 17:38Гризманн ҳеч қачон терма жамоага қайтмаслигини билдирди  3 17:22Суперлига. "Бунёдкор" – "Металлург". Таркиблар маълум  0 16:58"Насаф" чемпионлиги ортидан "Насаф-фарм" ҳам Биринчи лига ғолиблигини қўлга киритди  2 16:34Лапорта "Барселона"даги президентлик сайловини 2025 йилга кўчириш ҳақида ўйламоқда  3 16:07Сонга янги шартнома таклиф этилмади  7 15:40ФИФА 2025 йилги КЖЧ регламентини эълон қилди  6 15:12Хорхе Вальдано Карло Анчелоттини танқид остига олди  2 14:47Расман: "Монако" собиқ устози "Ал Айн"ни бошқаради  2 14:24ОКМК катта қийинчилик билан "Олимпик" билан дуранг ўйнаган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  1 13:58"Реал" тажрибали футболчисини сотиши мумкин  6 13:32"ФарДУ" илк иштирокидаёқ Биринчи лигада 3-ўринни банд этди  3 13:16Бош ҳакамни аёвсиз танқид қилган "Локомотив" клуби матбуот хизмати жаримага тортиладиган бўлди  4 12:48Франция терма жамоаси афсонаси Мбаппенинг "Реал"даги ўйинини танқид қилди  6

PES 2016нинг расмий трейлери ва ўйин ҳақида янги маълумот Янгиликлар

PES 2016нинг расмий трейлери ва ўйин ҳақида янги маълумот

Футбол симуляторининг янги талқинининг трейлери ва янги маълумотларини эътиборингизга ҳавола этамиз.

TAS-IX


TAS-IX эмас



Тўқнашувларнинг янги тизими - PES 2016да тўқнашувлар янада ишонарли бўлади, чунки тизимда футболчиларнинг бир-бирига тегиши аниқроқ ҳисобланган.


Иккинчи қават - Физиканинг янги тизими туфайли иккинчи қаватдаги курашлар умуман ўзгача кўриниш олади. Чап тугма билан ҳавода қўл ёки бош билан ўйнаб тўп учун рақиб билан курашишингиз мумкин.


1х1 бошқарув - PES 2016да ҳимоячи ва ҳужум қилаётган футболчи бошқарувида янада катта имкониятлар яратилди. Бошқа футболчига ўтиш вақти камайди ва виртуал футболчиларни бошқариш ва менёврлар қилиш осонлашди. Бу тизим туфайли дирблингда ҳам ўзгаришлар содир бўлди, энди сиз бошқараётган футболчи ҳаракат йўналишини бир зумда ўзгартира олади ва ҳимояланаётган футболчи мувозанатини йўқотиши мумкин. "Бирга-бир" бошқарув тизимининг янги режими майдонда бўлаётган воқеаларни умуман ўзгартириб юбориши мумкин.


Идеал ҳимоя - Керакли вақтда тўғри қарор қабул қилиш билан сиз ҳужум қилаётган футболчини туртиб юбориб, тўпга эга бўлишингиз мумкин.


Футболчининг сунъий ақли - Жамоа учун ўрнатилган тактикага биноан икки-уч футболчи иштирокида комбинация уюштирилади.



Дарвозабон ID - Сифатни яхшилаш ва ижрода такрорланмас индивидуаллик қўшиш мақсадида дарвозабонларга янги ҳаракатлар қўшилди: тўпни илиб олиш, эркин зарбани манзилсиз тепиш, тўпга тайёрланиш ва жой танлаш. Бу сифатлар дарвозабонга янги ҳаракатлар қўшади ва сиз улардан нима кутиш мумкинлигини билиб оласиз.


Гол нишонлашни бошқариш - Бу ўйинда янги сифат қўшилди, энди ўйинчилар гол нишонлашни тўлиқ бошқара олади. Бу имконият махсус белгини босганингиздан сўнг пайдо бўлади.



Янги мастер-лига - Машҳур ва жуда оммабоп режим тўлиқ янгиланди. Сиз энди футбол оламига бутунлай кириб кетасиз. Режимдаги ҳар бир элемент қайта ишланди, янги трансферлар тизими ишга тушди. Энди бу бир киши учун энг яхши режимлардан бири.



Янги визуал эффектлар - Ўйиннинг янги қисмида турли хил янгиликлар бор: Ёмғир сачраши, футболчиларнинг майдонда сирпаниши, тунда янгича ёритиш тизими ва ҳақиқий чим!



Динамик об-ҳаво - PESда илк бора динамик об-ҳаво қўлланилади, энди ёмғир ўйин бошидан эмас, учрашув вақтида ёғиб юбориши мумкин. Тўпнинг янада реаллашитирилган физикаси билан ёмғир футболчиларнинг ҳаракатини ўзгартириб юбориши мумкин. Ҳимоячилар "бирга-бир"да сирпаниб кетиш ёки йилиб тушиш имкониятлари кўп. Бу тизим ўйиннинг барча режимларида амалда бўлади ва учрашув натижасига катта таъсир ўтказиши мумкин.



Инсон ҳаракатлари - Ҳақиқатга яқинроқ ҳаракатлар қидириб, яратувчилар 3 марта кўпроқ анимация қўшишди. Сиз дарвозабон сейвлари, зарбалари ва майдондаги футболчилар ўтишларининг янги анимацияси гувоҳи бўласиз. Бундан янги 1x1 тизим ҳам ютади, чунки ҳужум қилаётган футболчи финтлар ёрдамида рақибни нотўғри томонга ҳаракатлантириши мумкин.


Тўпнинг янги физикаси - Сўнгги бир неча йил давомида ўйин тўпнинг реалистик физикасида катта ютуқларга эришди. PES 2016да физика ҳақиқийликнинг янги чўққисига чиқди. Ҳар бир айланиш, рикошет ҳақиқий тўп ёрдамида ҳисоблаб чиқилди ва энди бундай вазиятларда тасодиф ўзгача аҳамият касб этади.


MyClub - PES 2015да ушбу режим ишга тушганидан сўнг сиз ҳар ҳафта янгиланишларни қабул қилганмиз, бу тизим фойдаланувчилар ёрдамида яхшиланди. Янги қисмда "Футболчи даражаси" тизими қўшилди. Бу ҳақда кейинроқ тўлиқ маълумот берамиз.


Камеранинг динамик кенг бурчак кўриш қобилияти - Янги бурчак ёрдамида майдонни кузитшда янада катта имкониятга эга бўласиз. Бу имкноият ёрдамида футболчиларингиз билан ҳаракатланиш, курашларда иштирок этиш осонроқ бўлади. Тўп майдоннинг қайси бурчагидалигига қараб камера энг яхши кўринишни танлайди.


Тасвирнинг PS4га юборилиши - Ўзгаритириш режими PES қисмларининг синоними ҳисобланади ва бу ерда ҳам янгиланишлар амалга оширилди.


Олдинроқ KONAMI компанияси УЕФА турнирларининг лицензиясини яна уч йилга узайтирганини маълум қилган эдик.


Ўйин 18 сентябрда чиқиши режалаштирилган. Ўйин ҳақида янада кўп маълумотни 16 июнда старт оладиган E3 кўргазмасида билиб олишимиз мумкин.


Эслатиб ўтамиз, ушбу қисмда (PES 2016) бу мавсум ОЧЛда иштирок этган клубларимиз ҳам бўлади.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика