Перишич: "Интер" ҳар қандай рақибни юта олади, энди "Ювентус" ҳақида ўйлаяпмиз"

Aslanov Jasurbek
22 апр 2019, 17:37
"Интер" ярим ҳимоячиси Иван Перишич "Ювентус"га қарши бўлиб ўтадиган А Сериянинг 34-тур учрашуви ҳақида фикр билдирди.

Бу баҳс 27 апрель куни бўлиб ўтади.

"Ҳар қандай жамоани мағлуб эта оламиз, энди "Ювентус" ҳақида ўйлаяпмиз. Турнир жадвалида учинчи ўринни эгалламоқчимиз. Асосийси - Чемпионлар лигасида иштирок этиш. "Ювентус" сўнгги саккизта скудеттони ютди. Улар кучли ва бу ерга ғалаба учун келишади, шу сабабли рақибдан кучлироқ бўлишимиз керак.

Ҳафта давомида бу баҳсга яхши тайёргарлик кўрамиз. Биз кўп вазият яратамиз, бироқ улардан фойдалана олмаймиз" - дейди хорватиялик футболчи.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Inter.it

Сўнгги янгиликлар

Барча ›