Перес: "Реал"нинг жорий мавсумдаги мақсадлари ўзгаргани йўқ"

Aslanov Jasurbek
3 ноя 2018, 17:01
"Реал" президенти Флорентино Переснинг таъкидлашича, мавсум бошидаги омадсиз ўйинларга қарамасдан, Мадрид клуби мақсадларини ўзгартиргани йўқ.

"Клуб ғалаба қозониш ва энг яхши бўлиш учун яратилган. Айнан шу сабабли "Реал"да ишлаяпмиз. Бироқ ғалабалар осон қўлга киритилмаяпти, уларнинг ҳар бирига катта куч сарфлаяпмиз, шунинг учун ҳар бир совриннинг қадрини билишимиз лозим.

Жамоамиз жуда кучли, буни ўтган мавсум исботладик. Жорий мавсумдаги мақсадларимиз ўзгаргани йўқ" - дейди Перес.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Mundo Deportivo

Сўнгги янгиликлар

Барча ›