

"Мен Зиданга Мбаппе ҳақида ҳам, Неймар ҳақида ҳам, умуман бошқа ҳеч ким ҳақида ҳам гапирмаганман. Мбаппе билан ҳеч қандай мулоқотлар бўлмаган", - дейди Перес.
"Биз ўтган мавсумда уларни кузатмаётганлигимизни айтдик ва бу йил ҳам худди шундай. Мбаппе ва Неймар бизга керак эмас. Агар биз ўйинчиларни сотиб олишни хоҳласак, уларнинг клублари билан гаплашамиз", - дейди "Реал" президенти.




