UZ

Сўнгги янгиликлар

02:41Испания кубоги. "Барселона" ва "Реал Мадрид" ўртасидаги финал қайси санада ўтиши маълум  7 02:30Испания кубоги. "Барселона" ярим финалда "Атлетико"ни доғда қолдирди. Финалда "Эл класико" кўрамиз!  71 02:00Италия кубоги. "Милан" ва "Интер" ярим финалнинг илк баҳсида муроса кўчасини танлашди  5 01:55АПЛ. Мерсисайд дербисида "Ливерпуль" ғалаба қозонди   2 01:35АПЛ. "Ман Сити" "Лестер"ни мағлубиятга учратди. Ҳусанов қайдномага киритилмади  123 00:45"Арсенал" Нико Уильямснинг агенти билан музокараларни бошлади  0 00:15"Пахтакор" бор аламини "Машъал"дан олди  12 23:52Асрор Алиқулов: "Бугун аввалги ўйиндан фарқли тарзда руҳий томонлама ютқаздик"  3 23:32Педро Морейра: "Бу натижа биз учун кейинги ўйинларга яхши кайфият бағишлайди. Холматов ва Бўриевни бир муддатга йўқотдик"  4 22:25Гвардиола кейинги мавсумдан А Серия клубини бошқариши мумкин  5 21:59Муҳаммад Салоҳ "Ливерпуль" билан шартномасини узайтиришга яқин  2 21:27Суперлига. "Пахтакор" "Машъал"га "шапалоқ" тушириб, мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  78 20:32Ўзбекистон U-17 терма жамоаси бош мураббийи Осиё кубоги олдидан ОФК расмий сайтига интервью берди  6 19:00Ўзбекистон Кубоги. Бугунги баҳслар ғолиблари пенальтилар серияси орқали аниқланди  4 17:51Ла Лига "Барса"нинг Ольмо ва Викторни рўйхатга олиш учун асоси йўқлигини эълон қилди  47

Пьер-Эмерик Обамеянг: "Боруссия"дан яхшироқ клуб йўқ" Янгиликлар

Пьер-Эмерик Обамеянг: "Боруссия"дан яхшироқ клуб йўқ"

Жорий мавсум “Боруссия”нинг Бундеслигадаги тўпурарига айланган Пьер-Эмерик Обамеянг барчада илиқ таассурот қолдирди.

Габонлик ҳужумчи “RN” нашрига берган интервьюсида олдинда кутаётган кубок финали ҳақида ва бошқа саволларга жавоб қайтарди.


- Тўпурарлик учун курашда сиз билан баҳслашаётган Роберта Левандовски собиқ жамоадошингиз саналади. У билан мулоқот қилишда давом этяпсизми?

- Роберт Левандовски ажойиб ҳужумчи. У деярли ҳар ўйинда голлар уриб, менинг тин олишимга йўл қўймади. У билан мулоқот қилиб турамиз. Баъзида ўзаро ёзишиб турамиз.


- Қандай гаплашасиз? Сиз 2 гол урганда ва у тўп киритмаган турда жаҳли чиқса керак?

- (кулади) Бундай эмас. Биз футбол тўғрисида суҳбатлашмаймиз.


- Уни бир неча сўзлар билан таърифланг.

- Уни таърифлашга кўп сўз керак эмас. Фикримча, у жаҳоннинг энг яхши ҳужумчиси.


- Мавсум олдидан чемпионатда 20 гол уриш мақсадингиз эканини айтгандингиз. Ўрнингизда бошқа ҳужумчи босим остида қолган бўларди. Сиз эса аксинча тетик ва қувноқ кўриндингиз.

- Босим остида қолишим мумкин эди, аммо мен учун рақамлар иштиёқимни уйғотиш йўли. Олдимга шундай мақсад қўйгандим. Нега бу ҳақида савол беришганда жимлик сақлайман? Қаршимда турган мақсад босим ўтказмайди. Ўзимга ишонаман. Лекин мақсад қўйганда унга етишиш керак. Акс ҳолда, одамлар эътироз билдиришади.


- Деярли ҳар учрашувда гол урасиз. Бу қачондир оддий нарсага айланиб қоладими?

- Йўқ, бундай бўлиши мумкинми? Гол уриш ҳамиша ёқимли. Биринчи бўладими ёки юзинчими, фарқи йўқ. Ҳужумчи голлар учун майдонга чиқади, улар сабабли ҳар куни меҳнат қилади. Ҳар голимдан сўнг сальто қиламан. Одамлар жароҳат олишим мумкинлигини айтишади, лекин мен ҳушёрман. Сальтони юз йилдан бери амалга ошириб келаман. Илк бор буни 5 ёшимда қилганман.


- Мураббий билан муносабатингиз қандай?

- Бир-биримизга ишонамиз. Биринчи учрашувдаёқ тил топишганмиз. У менга дарҳол ёқиб қолди. Тез-тез мен билан суҳбатлашади. Тўпга кўпроқ эгалик қилаётган янги услубимиз менга мос тушади. Ҳужумкор футбол кўрсатишни бошладик. Бу менда кўпроқ голли имкониятлар бўлишини билдиради. Акс ҳолда, бунча кўп гол ура олмасдим.


- Тухель сизни ишга профессионал қарашингиз учун кўп мақтайди. Сизни ғалати турмаклар, кийимлар ва автомобиллар сабабли етарлича баҳолашмагандек туюлмайдими?

- Эҳтимол. Қандай бўлсам, шундайман. Агар футбол ўйнамаганимда улар фақат ўша нарсалар ҳақида гапирган бўлишарди. Бу шахсиятимнинг бир қисми холос. Майдонга тушганимда доим бор кучимни бераман. Бўш вақтимда эса ўз устимда ишлайман. Ҳамиша жисмонан энг яхши ҳолатда бўлишга интиламан, гарчи буни ҳеч ким кўрмаса ва гапирмаса ҳам.


- Нимага катта эътибор берасиз?

- Уйқуга. Яқинда физиотерапевтимиз менга эрталабки 10гача ухлашим кераклиги ҳақида кўрсатма берди. Бу мен учун жуда эрта. Унга бир соат кўпроқ ухлашим мумкинлиги ҳақида хабар ёздим. Тўғриси, жуда кўп ухлайман. Ишлайман, футбол ўйнайман ва ухлайман. Бу ерга келишдан аввал ҳам ухладим ва шу сабабли интервьюга озроқ кеч қолдим.


- Ҳазил ва қувноқликни севишингиз ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларингизда сезилиб туради.

- Ҳа, баъзида ахмоқона ишларни қиламан. Клуб матбуот котибидан “Ганновер”га қарши учрашувда иштирок эта олмаслигимни вақтли эълон қилганим туфайли огоҳлантирувчи хабар олдим.


- Шунга қарамай, диққат марказида бўлдингиз.

- Ҳа, шундай. Уйдан чиқишга тайёрландим. Қора кийимда эдим. Шунда рафиқам ёнимга келиб, кийимим жойида эмаслигини айтди. У оқ рангдаги кийимни келтирди ва бу менга тос тушди.



- Номингиз трансфер шов-шувларида келтирилади. Уларда қанча сумма келтирилаётгани сизни ажаблантирмайдими?

- Ҳозир футболда астрономик суммалар айланмоқда. Ҳар куни мақолаларни ўқишдан маъно йўқ. Пуллар мен учун энг муҳим нарса эмас.


- Ханс-Йоахим Вацке “Боруссия” 100 миллион евродан ортиқ таклифдан бош тортмаслигини таъкидлади.

- Билишимча, Вацке шунча пул таклиф этилса ҳам мени сотишга рози бўлмайди. У “Боруссия” мен билан ҳамкорликни давом эттиришини исташини айтди. Клуб муваффақият ишқида ёнмоқда. Мен ҳам.


- Бунча пулга кимларни таклиф этган бўлардингиз?

- Билмайман. Месси в Роналдуни бунча пулга ололмайсан.


- Балки, Марко Ройснидир?

- Марко ажойиб футболчи ва энг яхши дўстим. Унга энг яхши тилакларни билдираман. Маркода ҳар йили топ-клублардан таклифлар бўлади, аммо у она шаҳри ва “Боруссия”да қолишни афзал кўради. Унинг иши ҳар қандай суммадаги пулдан қиммат туради. У жамоада бахтли.


- “Шальке” дарвозасига урилган голни у билан бирга Робин ва Бэтмен ниқобида нишонлаган ждингиз. Сизларга бир пайтда бундай фикрлар келадими?

- Ҳа, шундай. Нималардир ўйлаб топамиз. Ҳозирча бирор янгича нишонлашга қарор қилмадик. Қандайдир янгилик қидиряпмиз. Бирор нарса амалга оширамиз, бунга ваъда бераман.


- Агар “Боруссия” Германия Кубоги финалида зафар қучса, буни қандай нишонлайсиз?

- Бэтмобилда Борзигплатц атрофини айланаман (кулади).


Беҳзод НАЗАРОВ тайёрлади.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика