

Пепе ўз сафига қўшиб олиш учун Англия ва Франция клублари ҳам ҳаракат қилишди. Аммо португалиялик футболчи “Интер” таклифини қабул қилди. Маълум бўлишича, шартноманинг барча бандлари келишиб олингач, бу ҳақда расман хабар берилади.
Пепе “Реал”да 10 йил тўп тепди ва икки бор Чемпионлар лигасида зафар қучди.У жамоа билан Кардиффда ўтадиган ЕЧЛ финал учрашувидан кейин хайрлашади.



