UZ

Сўнгги янгиликлар

02:57ЖЧ саралаши. Италия ўз уйида Норвегияга мағлуб бўлиб, ЖЧга йўл олиш масаласини кейинга қолдирди, Исроил Молдовани йирик ҳисобда таслим этди  0 00:58ЖЧ саралаши. Украина, Франция, Англия ва Сербия ғалабага эришди  4 00:10U-17 ЖЧ. Нимчорак финалга чиққан Ўзбекистоннинг бугунги машғулотларидан суратлар  2 23:33Роберт Левандовски фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин  2 22:32"Реал" Бундеслигада янги чап қанот ҳимоячиси топди  1 21:38"Милан" форварди АПЛга кўчиб ўтиши мумкин  0 21:02ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди  132 20:38Гюлер Ҳусановнинг жамоадошига айланиши мумкин  7 19:50Холанд: "Мен терма жамоада бўлганимда Норвегия ҳеч қачон саралашдан ўтмаган"  15 18:58U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Хорватияни пенальтилар сериясида мағлуб этиб, нимчорак финалга чиққан ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ   8 18:36Лондон клуби Эндрикни ижарага олмоқчи  2 17:48"Ньюкасл" "Манчестер Сити" футболчисини харид қилмоқчи  1 17:12Рейндерс: "Милан"нинг "Интер"га қарши ўйинини албатта томоша қиламан"  1 16:45Модрич: "Биз бу муваффақият билан фахрланишимиз керак"  1 16:20Мбаппе ва Зидан бир жамоада ўнайди-ми?!   3

Пеп Гвардиола: "Холанд ҳар ўйинда 5тадан гол уриши керак" Янгиликлар

Пеп Гвардиола: "Холанд ҳар ўйинда 5тадан гол уриши керак"

"Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола хазилона равишда ҳужумчиси Эрлинг Холанднинг ҳар ўйинда бештадан гол уриши кераклигини айтди.

"У ҳар ўйинда бештадан гол уриши керак. Холанд гол ура олмаса, унга босим ўтказишмоқда. Бироқ бу йигитча, босимни ҳис қилмаяпти, чунки у мавсумни зўр ўтказмоқда. Биринчи бўлимда ҳам унда бир қанча вазиятлар бўлди. Пенальтидан ҳам гол уриш осон эмас! Холанд доимо ёнимизда ва у ҳар дақиқадан завқ олмоқда. Эрлингнинг голларни нишонлашини кўрсангиз, бу ерда қанчалар хурсанд эканлигини кўриш мумкин. Биз ҳам ундан мамнунмиз.

У ҳали ёш. Унинг характери шундайки, пенальтидан гол урса ҳам шубха бўлмаслиги керак. Балки бу жуда яхшидир. Унинг статистикаси барчасига гувоҳлик беряпти. Бу лигада шунчалар кўп гол урдики, ҳали эндигина март ойидамиз. Эътиборни йўқотмаслиги - унинг энг зўр сифати. Буни у билан бирга ишлаб билдим.

Албатта, у ҳам босимни ҳис қилади. Босим - яхши нарса, у орқали Холанд ўзини ўнглаб олади ва ўзининг максимумини кўрсатишига туртки беради", - деди "шаҳарликлар" устози.

Ушбу мавсумда 22 ёшли футболчи "Ман Сити" таркибида 34 ўйинда 33 гол ва 5 ассист қайд этди.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика