Пеп Гвардиола: "Умид қиламанки, Месси "Барселона"да қолади"

Mirjalol Normatov
29 апр 2021, 23:36
"Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола ёзда жамоасини ўзгартириши кутилаётган Лео Месси ҳақида гапирди.

"Умид қиламанки, у "Барселона"да қолади. Унга ушбу клубдан бошқа муносиб жой йўқ.

"Барселона" олдинги ҳолига қайтиши керак. Буни бажариш осон. Чунки клубда бунинг пойдевори қўйиб бўлинган.

Энди клубдагилар механизмнинг ишлаши учун устидаги чангни артиб, мойлаб қўйишлари керак ҳолос. Шунда бундай гаплар бўлмайди ва барчаси жойига тушиб кетади", - деди Гвардиола.

2020 йилнинг ёзида Месси "Манчестер Сити"га ўтиши мумкин бўлганди. Бироқ "Барселона" футболчисини қўйиб юбормаганди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal