UZ

Сўнгги янгиликлар

19:00"Челси", "Ман Сити" ва "Тоттенхэм" иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  4 18:42"Бавария" ва "Байер" жамоалари иштирокидаги ўйинларнинг таркиблари маълум  0 18:12"Коняспор" — "Ризеспор". Таркиблар маълум  0 17:49"Нефтчи" янги мавсум олдидан Ислом Исмоилов иштирокида матбуот анжумани ўтказди  13 17:30Достон Турсуновнинг ягона голи жамоасига ғалаба келтирди   0 17:04Лига ишчи гуруҳи Нукус шаҳридаги "Турон" стадиони билан ишлашда давом этмоқда  1 17:03Эшитдик-да! "Қўқон-1912" бош мураббийи Баҳром Ҳайдаров клубда қолмоқчи эмас  2 16:54“Бунёдкор” Кривокапич билан шартномани икки йилга узайтирди  1 16:20"Астон Вилла" — "Арсенал". Таркиблар маълум  6 15:55"Барселона" туман туфайли "Бетис" билан ўйинга ўз вақтида учиб кетолмади  4 15:21"Машъал"ни Суперлигада олиб қолган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 15:03"ЎФФ Президенти кубоги" мусобақасида 4-тур учрашувлари ортда қолди  0 14:31"Қўқон-1912"ни Суперлигада олиб қолган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 14:11Эшитдик-да! Ўзбекистон Португалия билан ўйнамайди  30 13:48Колумбия ЖЧда Осиё жамоаларига қарши 3 марта ўйнаган  19

Пеп Гвардиола "Тоттенхэм"га қарши ўйиндан кейин Ҳусанов ҳақида жуда илиқ фикрлар билдирди Янгиликлар

Пеп Гвардиола "Тоттенхэм"га қарши ўйиндан кейин Ҳусанов ҳақида жуда илиқ фикрлар билдирди

"Манчестер Сити" "Тоттенхэм"ни мағлубиятга учратди.

Ушбу учрашувдан сўнг "Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиоладан Ҳусанов ҳақида сўрашди. Пеп эса ушбу вазиятда 20 ёшли ҳимоячи манзилига илиқ сўзларни билдирди.

"Менга ёнг ёққан нарса - Ҳусанов аллақачон кийиниш хонасининг ёқимтойига айланган. У бугунги ўйинга тиш чўткаси ва бошқа нарсалар турадиган махсус сумкасиз, шунчаки футбол ўйнаш учун келди. Сиз унга гапирган пайтингиз, у фақат кулиб туради.

Аммо у жуда ишончли ўйинчи, жуда тез, ўта эпчил, тўп билан берган пасларининг сифати жуда юқори. У линияларни ёриб ўта оляпти, ушбу қобилият унда бор. Албатта, у яхшилаши керак бўлган жиҳатлар бор, аммо у эндигина 20 ёш. Жуда катта тезликка эга ўйинчиларни кўрганман, Абдуқодир шундайлардан бири. 

Одамлар уни олқишлашмоқда. У камгап, тинмай ишлайди, нолимайди, камтар. "Сити" мухлислари уни жуда яхши кўриб қолишларига шубҳам йўқ. "Челси"га қарши ўйиндан кейин ўзини тиклаб олиш осон эмасди, аммо у ўша кундан бошлаб ўта босиқлик кўрсатди. Охирги ўйинларда Ҳусановнинг кўрсатган ўйини жуда жуда ажойиб бўлди", -дейди Пеп Гвардиола.

Рейтинг: +132   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика