Пеп Гвардиола - Сане ҳақида: "Барчаси ҳам бизга боғлиқ эмас"
24 июл 2019 23:58
Янгиликлар
Пеп Гвардиола - Сане ҳақида: "Барчаси ҳам бизга боғлиқ эмас"
"Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола ярим ҳимоячи Лерой Саненинг жамоадан кетиши мумкинлиги ҳақида гапирди.
"Леройнинг хизматларини доимо қадрлаганман. У янада яхшироқ бўлиши учун катта имкониятлари бор. Бу эса менга ёқади.
Мен унга жамоада қолиши кераклигини бир неча бора такрорладим. Унга таклиф бор. Биз унинг агенти билан шартномани узайтириш борасида гаплашиб олишни кутяпмиз. Аммо барчаси ҳам бизнинг қўлимизда эмас. Унинг ўзи бир қарорга келиши керак.
Агарда у кетишни истаса, бизга оғир бўлади. Умид қиламанки, у жамоада қолади", - деди Гвардиола.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
"Олтин тўп" соҳиби Салоҳни танқид қилди
Фикрлар