

"Бу ажойиб, чунки Зидан – энг зўрлардан бири. Мен у билан бирга ўйнашни орзу қилардим, аммо бу амалга ошмади. Биз бироз суҳбатлашдик, у менда ажойиб таассурот қолдирди, унга қойил қоламан. Зиданни яна кўриш ёқимли.
"Мадрид" – бу турнир қироли. Бизни ажойиб синов кутмоқда. Февралда қандай ҳолатда бўламиз, "Реал"-чи? Ушбу вазиятда улар бизга нисбатан тажрибалироқ, аммо биз доим мусобақада муваффақият қозонишни хоҳлаймиз. Бу биз учун ажойиб тажриба бўлади, ишонаманки, иккита ажойиб ўйин ўтказамиз", – дейди Гвардиола.




