Пеп Гвардиола: "Мадрид" – ЕЧЛ қироли"
18 дек 2019 00:52
Янгиликлар
Пеп Гвардиола: "Мадрид" – ЕЧЛ қироли"
"Манчестер Сити" клуби бош мураббийи Пеп Гвардиола ЕЧЛ 1/8 финали доирасида ўтказилиши керак бўлган "Реал"га қарши учрашувлар ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Бу ажойиб, чунки Зидан – энг зўрлардан бири. Мен у билан бирга ўйнашни орзу қилардим, аммо бу амалга ошмади. Биз бироз суҳбатлашдик, у менда ажойиб таассурот қолдирди, унга қойил қоламан. Зиданни яна кўриш ёқимли.
"Мадрид" – бу турнир қироли. Бизни ажойиб синов кутмоқда. Февралда қандай ҳолатда бўламиз, "Реал"-чи? Ушбу вазиятда улар бизга нисбатан тажрибалироқ, аммо биз доим мусобақада муваффақият қозонишни хоҳлаймиз. Бу биз учун ажойиб тажриба бўлади, ишонаманки, иккита ажойиб ўйин ўтказамиз", – дейди Гвардиола.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
ФИФА Туркий давлатлар Кубоги. Қулоққа қандай эшитилади?
Фикрлар