Пеп Гвардиола: “Брайтон”га қарши ўйин олдидан ҳеч қандай хавотирни ҳис қилаётганим йўқ”
12 май 2019 07:45
Янгиликлар
Пеп Гвардиола: “Брайтон”га қарши ўйин олдидан ҳеч қандай хавотирни ҳис қилаётганим йўқ”
Ушбу беллашувдаги ғалаба “Сити”га навбатдаги чемпионликни тақдим этади.
“Мен жудаям хурсандман. Умуман асабийлашаётганим йўқ. Мен “Эттиҳад”да “Ливерпул”га қарши баҳс олдидан хавотирда эдим. Чунки ўшанда мавсум якунига беш ой қолганида улардан етти очко орқада эдик. Аммо ҳозир вазият бошқача. Мен ёш болалардек мириқиб ухладим. Пешқадамлик бу орзу, шараф. Менга бу ёқади.
Бетакрор мухлисларимиз бизни қўллаб-қувватлаш учун сафар ўйинига ташриф буюришган, улар ҳам Премьер лигадаги ғалабамизни тантана қилишмоқчи. Ҳар бир ўйиндан олдин футболчиларимга шундай дейман: “Майдонга чиқинглар ва охирги икки мавсумда қандай ўйнаган бўлсанглар, шундай ўйин кўрсатинглар. Доим ёдингларда бўлсин: майдонда ҳар қандай ҳолат содир бўлишидан қатъий назар, сизлар бетакрорсизлар”, дейди Гвардиола.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" "оловли" ўйинда Мбаппе ва Беллингемнинг голи эвазига "Барселона"ни мағлуб этди
Суперлига. Чемпионлик учун курашаётган "Насаф" марказий тўқнашувда ОКМК билан дуранг ўйнади
Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди
Рўзиқул Бердиев: "Нефтчи" чемпион бўлса, қаҳрамонларни майдондан излаш керак эмас. Менинг ҳолатимга тушиб кўрсангиз биласиз"
Фикрлар