UZ

Сўнгги янгиликлар

01:46"Фулхэм" стадион трибунасида очиқ бассейн қурмоқчи  0 01:29Абдуқодир Ҳусанов "Лилль" билан ўйинни ўтказиб юборади  0 00:52Италиялик жаҳон чемпиони Қозоғистонга ташриф буюрди  0 00:35Роналдунинг либосини кийган таниқли блогер Мессига алоқадор ресторандан ҳайдаб юборилди  5 00:18Вадим Абрамов: Самарқанд — иккинчи пойтахт. Шундай экан, бу ерда яхши жамоа бўлиши керак"  4 23:37БАА футбол федерацияси ёшини сохталаштирган 18 нафар мисрлик футболчини депортация қилди  1 23:10Веско Стешивич: "Биринчи бўлимда яна битта гол урганимизда, ғалаба бизники бўларди"  0 22:40Мексикадаги матбуот анжуманида бутун жамоа иштирок этиб, мухлислардан узр сўради  0 22:23Клублар миқёсида халқаро турнирларда энг кўп “қуруқ” ўйин ўтказган дарвозабонлар маълум бўлди  0 22:06Роналду Саудия Арабистони чемпионатидаги энг омадсиз ҳужумчи бўлиб турибди  27 21:49Уругвай термаси техник ҳамкорсиз қолди, жамоа брендсиз либосларда ўйнамоқда  2 21:26Суперлига. "Динамо" — "Металлург" 2:1. Highlights  0 21:07"Бухоро" ва "Хоразм" ўртасидаги марказий учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  2 20:57Футзал. Ўзбекистон иккинчи ўйинда Қирғиз Республикасини мағлуб этди  0 20:56Суперлига. "Динамо" "Металлург" устидан мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  24

Пентекга тўққизинчи рақамни беришмаганди, чунки... Янгиликлар

Пентекга тўққизинчи рақамни беришмаганди, чунки...

Бугун “Россонери” ҳужумчилари тақдирида муҳим роль ўйнаган рақам ҳақида суҳбатлашамиз.

Пентекнинг “Милан”даги рақами борасида омади келди. У “лаънат”дан қутилиб қолди. “Милан” 23 январь куни иккита шов-шувли битимларни имзолади. Аввалига “Россонерилар” ижарадаги Гонсало Игуаинни “Ювентус”га қайтириб беришди. Бу воқеадан бир неча соат ўтиб “Милан” “Женоа” тўпурари Кшиштоф Пентекни харид қилганини маълум қилди. Миланнинг гранд клуби поляк учун 35 миллион евро сарфлади ва ўйинчи билан 2023 йил ёзига қадар шартнома тузди. Пентек ҳужумчи Игуаин кетганидан сўнг тўққизинчи рақамни олмоқчи бўлди. Лекин “Милан” ўйинчига бу рақамни беришни маъқул топмади.

“Пентек тўққизинчи рақамли футболкани кийишни истади, лекин биз аввалига бунга лойиқ ўйинчи бўлиши кераклигини айтиб, унга ўн тўққизинчи рақамли футболкани бердик. 19 ўйинда 13та гол урган футболчи бўлса-да, бу трансфер ҳали ўзини оқлайдими ёки йўқ буни ҳали билмаймиз. Кшиштоф Италия Чемпионати ўйинларига ҳар томонлама мос келади. Барча муаммолар жамоа ва мураббий билан биргаликда муҳокама қилинади”, — дейди “Милан” спорт директори Леонардо.

Пентек унга бу рақамни беришмаганидан ранжиди. Аммо шундай бўлгани яхшиликкадир балки?! Нега дейсизми? Гап шундаки, “Милан”нинг афсонавий тўққизинчи рақамли ўйинчиси Филиппо Индзаги жамоадан кетганидан сўнг, бу рақамда 8та футболчи майдонга тушди. Лекин бирортасининг омади юришмади. Энг ажабланарлиси, улар орасида юқори даражада ўйнайдиган футболчилар ҳам бор эди.

Алешандре Пато
2012/13 йилги мавсум “Милан”да ўйнаган (9-рақам).

Филиппо Индзаги нафақага чиққанидан сўнг, Пато ундан кейин келиб афсонавий “тўққизинчи рақам”ни олди. Аммо бу сон иқтидорли бразилияликка омад келтирмади. Бу ҳам етмаганидек, 2012/13 йилги мавсум Алешандренинг “Милан”даги охирги фаолияти ва бутунлай омадсиз йили бўлди.

Ўша мавсумнинг биринчи олти ойида Пато турнирнинг 7та ўйинида иштирок этди ва атиги 2та гол урди. Италия Чемпионатида бразилиялик 4 ўйинда қатнашди, лекин битта ҳам гол уролмади. Патонинг “Милан”даги сўнгги ойлари жуда машаққатли ўтди. У кўп жароҳат олди. Клуб январда футболчи билан хайрлашишга қарор қилди. Пато “Коринтианс”га 15 миллион еврога сотиб юборилди. Футболчи ўшандан кейин Италия клубларида фаолият юритмади.

Алессандро Матри
2013/14 йилги мавсум “Милан”да ўйнаган (9-рақам)

“Россонери” келаси мавсумда ҳужумни кучайтириш учун “Ювентус”дан Алессандро Матрини сотиб олди. Бу ўйинчи ҳам "тўққизинчи рақам"да майдонга туша бошлади. Бироқ ўйин услубидан Филиппо Индзагини эслатиб юборган италиялик ўзини оқлай олмади.

Мавсум биринчи ярмида Матри А Сериянинг 15 учрашувида битта гол урди. Шундан сўнг, январда уни “Фиорентина”га ижарага бериб юборишди. Алессандро “Милан”га қайтди, лекин яна бошқа клубга бериб юборилди: “Женоа”, “Ювентус” ва “Лацио”га борди. 2016 йил ёзда Матри эркин агент сифатида “Сассуоло”га ўтди ва ҳамон у ерда фаолият юритмоқда.

Фернандо Торрес
2014/15 йилги мавсум “Милан”да ўйнаган (9-рақам)

Испаниялик топ-форвард “Челси”дан “Милан”га ижарага ўтганди. Ундан кўп нарса кутишди, аммо ундан олдинги икки ўйинчи каби у ҳам “тўққиз”да омади юришмади ва жамоада ярим йил тўп тепди.

Бу вақт давомида Торрес А Сериянинг 10 баҳсида атиги 1та гол уришга муваффақ бўлди. Оқибатда январь бошида “Милан” “Челси” билан келишиб, Торресни 3 миллион еврога сотиб олди. Бироқ эртасига уни Мадриднинг “Атлетико”сига йиллик ижарага бериб юборди.

Маттиа Дестро
2014/15 йилги мавсум “Милан”да ўйнаган (9-рақам)

Торрес кетганидан уч ҳафта ўтиб, “Милан” “Рома” билан келишган ҳолда мавсум сўнгигача Маттиа Дестрони ижарага олди. Италиялик 2013/14 йилги мавсумни ёмон ўтказмади. “Тўққизинчи рақам”ни олди ва бор маҳоратини ишга солиб, яхши ўйнашга ҳаракат қила бошлади.

Аммо Дестронинг “Милан”да ўтказган ярим йили буткул омадсиз ўтди. А Серия 15 учрашувида 3та гол — “Россонерилар” албатта бундай натижа кутишмаганди. “Милан” Маттиани “Рома”дан сотиб олишни истамади. Ўз навбатида римликлар 2015 йил ёзида "Болонья" таклиф қилган 8.5 миллион еврони рад этмади ва Дестро "қизил-кўклар" сафига йўл олди.

Луис Адриано
2015/16 йилги мавсум “Милан”да ўйнаган (9-рақам)

2014/15 йилги мавсум Луис Адриано Чемпионлар Лигаси “Шахтер” таркибида 9та гол уришга муваффақ бўлганди. Бу натижалардан қониққан “Милан” 2015 йил ёзда 8 миллион евро эвазига бразилияликни харид қилади. Аввалига Луис Адриано “Милан”да “тўққиз”ни олди, лекин бир йил ўтиб, бу рақамда омади юришмагани учун уни 7-номерга ўзгартирди.

Луис Адриано ярим йил давомида барча турнир учрашувларида майдонга тушди ва 36 баҳсда 6та гол уришга муваффақ бўлди. Шубҳасиз, “Россонерилар” бундан хурсанд эмасди. Бундан ташқари, 2016 йил охирида “La Repubblica” нашри Луисни Италия футболидаги энг ёмон трансфер деб атади. 2017 йил “Милан” бразилиялик форвардни Москванинг “Спартак” клубига эркин агент сифатида бериб юборди.

Жанлука Лападула
2016/17 йилги мавсум “Милан”да ўйнаган (9-рақам)

2016 йил ёзда “Милан” ҳаммани ҳайратда қолдириб, “Пескара”нинг унчалик машҳур бўлмаган ўйинчиси Жанлука Лападула билан шартнома имзолади. Бу ҳам етмаганидек, унга “тўққиз” рақамли футболка беришганди.

Лападула “Милан”да фақат бир мавсум тўп тепди (А Серия 27 учрашувида 8та гол). Шундан сўнг, уни “Женоа”га ижарага беришди. Кейинчалик генуяликлар уни 11 миллион еврога сотиб олишди. Лападула “Милан”да ўзини яхши кўрсатолмади дейиш қийин, чунки бошидан ундан кўп нарса кутишмаган.

Андре Силва
2017/18 йилги мавсум “Милан”да ўйнаган (9-рақам)

Ёш португалияликни она юртида "Янги Роналду" деб атай бошлашган ва футболчи тез орада кенг омма эътиборига тушиб улгурганди. "Милан" ҳам уни сотиб олар экан, жамоанинг ёрқин келажаги асосчиларидан бири бўлишидан умидвор эди. Клуб раҳбарияти футболчини "Порту"дан харид қилиш учун 2017 йил ёзда 38 миллион евродан воз кечди. Аммо амалда барчаси бошқача тус олди.

"Милан" сафида ўтган бир йил давомида Андре Силва А Сериянинг 24 учрашувида майдонга тушди ва бор йўғи 2та гол уришга эришди. Бу омадсиз мавсум бўлди десак, вазиятга анча юмшоқлик билан баҳо берган бўламиз. Табиийки, адашганини тушуниб етган "Милан" босслари португалиялик билан ҳамкорликни чўзиб ўтиришмади. Қулай вазият туғилганида Силва сотиб олиш шарти билан бир йиллик ижара асосида "Севилья"га йўл олди.

Гонсало Игуаин
2018/19 йилги мавсум “Милан”да ўйнаган (9-рақам).

Игуаин трансфери кўпчилик учун кутилмаганда амалга ошди десак, муболаға бўлмайди. "Милан" Пипитани "Ювентус"дан бир мавсумга сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олинди. Ўшанда клубдагилар аргентиналик ўзининг энг омадли мавсумларидагидек сермаҳсул ўйин кўрсатади ва жамоа ғалабаларига муносиб улуш қўшади деб умид қилишганди. Лекин бу иш ўхшамади. Орадан ярим йил ўтиб, аргентиналик ҳеч бир иккиланишсиз келган жойига қайтариб юборилди. Кейинроқ Гонсало Лондонга йўл олганидан хабарингиз бор, албатта.

Барча мусобақалардаги 22 учрашувда Игуаин бор йўғи 8 бор рақиб дарвозасини ишғол этишга муваффақ бўлди. Табиийки, Пипитани "Милан"га таклиф қилишаётганда бундан кўпроғини кутишганди. Ким билади дейсиз, балки Лондонда эски қадрдони Маурицио Сарри билан Гонсало яна муваффақият чўққисига қайта олар…


Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +34   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика