"Манчестер Сити" бош мураббийи Мануэль Пеллегринининг таъкидлашича, танқид ва босимга қарамасдан у жамоани тарк этмоқчи эмас.
"Келажагим жуда оддий кўринишда. Шартномам 2016 йилнинг ёзигача амал қилади ва камина бу муддатни тўлиқ ўтаб беради. Керак бўлса уни узайтираман. Агар бу ерда бахтли бўлмаганимда, келишувни бузган бўлар эдим" - дейди мураббий.