Пеллегрини: "Бир вақтнинг ўзида ҳам VAR ҳам "Реал"га қарши курашиш жуда қийин"

Mirjalol Normatov
27 сен 2020, 13:10
"Бетис" бош мураббийи Мануэль Пеллегрини ЛаЛига доирасида "Реал"дан учралган мағлубиятдан кейинги фикрлари билан ўртоқлашди.

Иккинчи бўлимда мезбонлар футболчиси Эмерсонга қизил карточка кўрсатилди. "Реал"нинг ғалаба тўпини эса Серхио Рамос пенальтидан кейин киритди. Икки ҳолатда ҳам арбитр VAR орқали қарор чиқарди.

"Реал"га қарши ўйнаётганда VAR ортиқчалик қилади. Биринчи бўлимда "Реал"дан яхшироқ ўйнадик. Икки гол урдик ва яна 3 вазиятга эга бўлдик. "Реал"га қарши ўйнаётганда VAR орқали дарвозангизга пенальти тепилишига тайёр туришингиз керак экан. Бир вақтнинг ўзида ҳам "Реал" ҳам VARга қарши курашиш жуда қийин", - деди Пеллегрини.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal

Сўнгги янгиликлар

Барча ›