Педро: “Қачон машғулот бошлашимизни ҳам билмай турибмиз”

Eldor Akmurzayev
25 мар 2020, 21:15
“Челси”нинг қанот футболчиси Педро клуб билан шартномаси якунига етаётгани ҳақида гапирди.

“Челси” билан келишувим ниҳоясига етмоқда, аммо ҳозир бу энг муҳими эмас ва бу ҳақда ўйлаб ҳам кўрмадим.

Келажагим нима бўлишини эса кўрамиз, лекин асосийси бу эмас, чунки ҳозир биз қачон машғулотларга қайтишимизни ҳам билмай турибмиз”, дейди испаниялик.

Педро бу мавсум АПЛда 9 баҳсда қатнашиб, 1+1 натижага эришди.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Cadena Ser