Педро: "Месси - дунёнинг энг яхши футболчиси, уни тўхтатиш қийин бўлади"

Aslanov Jasurbek
17 фев 2018, 14:49
"Челси" ярим ҳимоячиси Педро Родригес "Барселона"га қарши бўладиган Чемпионлар лигаси 1/8 финал илк учрашуви ҳақида фикр билдирди.

"Аввалига ғалати бўлади, бироқ бир неча йил бирган ўйнаган аввалги жамоадошларим билан кўришиш жуда ёқимли бўлади. Бу мен учун ўзгача ўйин.

Мессига тўхталадиган бўлсак, у ҳали ҳам ўша. У дунёнинг энг яхши футболчиси, Лео доимо муҳим ролни ўйнайди. Уни тўхтатиб қолиш қийин бўлади" - дейди Педро.

"Челси" ва "Барселона" ўртасидаги илк баҳс 20 февраль куни Лондондаги "Стэмфорд Бриж" стадионида бўлиб ўтади.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Goal