“Пахтакор”нинг Қатар клублари билан тўқнашувлари
13 апр 2022 11:09
Янгиликлар
“Пахтакор”нинг Қатар клублари билан тўқнашувлари
“Шерлар” Қатар жамоалари билан халқаро мусобақаларда фақат Чемпионлар Лигасида тўқнаш келган.
“Пахтакор”нинг Қатарнинг 5 клубига қарши жами 16 учрашувда майдонга тушган. “Гарафа” билан энг кўп дуч келган – 6 бор. "Садд" билан тўрт бор, “Қатар” СК, “Араби” ва “Духайл” ("Лаҳвия") билан эса иккитадан учрашув ўтказилган. Бу ўйинларда 5 ғалаба, 5 дуранг ва 6 мағлубият кузатилган. Рақиблар дарвозалари 24 марта ишғол қилиниб, 23 тўп ўтказиб юборилган.
Тошкентда Қатар жамоаларига қарши етти беллашув бўлиб ўтган. Улар 4 ғалаба ва 3 дуранг қайд этилган. 14 тўп киритилган ва 6 гол қўйиб юборилган. Қуйида ”Пахтакор” билан тўқнаш келган Қатар клублари ва натижалар акс этган.
“Ал Гарафа” - 3:0, 3:4, 2:2, 2:0, 0:1, 1:2
“Қатар” СК - 1:0, 0:0
“Ал Садд” - 1:1, 1:2, 2:2, 1:2
“Ал Араби” - 3:1, 1:0
“Духайл” - 1:3, 2:2

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди
ЎзФҲМ Найим Қосимовга финалдаги ҳаракатлари учун неча баҳо қўйгани маълум
Фикрлар