

"Трактор" билан "Пахтакор" иккинчи бор тўқнаш келади. Ҳозирга қадар Эроннинг жами 8 клубига қарши клублар мусобақаларида тўқнаш келинган. 2016 йил "Трактор" билан беллашувларда жамоалар ўз майдонида зафар қучган. Табризда 2:0, Тошкентда 1:0 натижаси қайд этилган. "Пахтакор"дан гол Игорь Сергеев ҳисобига ёзилган.
Эронликларга қарши беллашувларда "Шерлар" ижобий натижалар қайд этиб келади. Жами 21 беллашувнинг 14тасида "Пахтакор" зафар қучган. Икки ўйинда дуранг қайд этилиб, рақиблар 5 бор ғалаба қозонган. Рақиб дарвозасига 30 тўп киритилиб, 19 гол ўтказиб юборилган. Тошкентда 10 учрашувнинг барчасида "Шерлар" устун келишган. Рақиблар дарвозаларига 18 гол урилиб, 4 тўп ўтказиб юборилган.
Эрон жамоаларига қарши ўйинлардаги натижалар:
Зобахан - 2:0, 0:1
Нафт - 2:1, 1:1
Саба - 2:1, 2:0
Сепахан - 2:1, 0:2
Тракторсози - 1:0, 0:2
Фулад - 2:0, 3:1
Истиқлол - 2:1, 2:4, 2:1
Персеполис - 1:0, 1:1, 1:0, 0:2
Шаҳр Ходро - 3:0, 1:0



