UZ

Сўнгги янгиликлар

02:10ЕЧЛ. "Арсенал", "Боруссия Д" ва "Наполи"да ғалаба "Юве"да дуранг ва бошқа натижалар  12 02:00ЕЧЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда "Монако" билан дуранг ўйнади  6 01:55ЕЧЛ. ПСЖ Рамушнинг охирги дақиқалардаги голи эвазига "Барселона"ни мағлубиятга учратди  141 01:20ОЧЛ 2. "Ал Ҳалдия" ўз уйида "Арқадағ"ни мағлубиятга учратди. "Андижон" жойлашган гуруҳда ҳолат қандай?  2 01:01Сардор Азимов: "Биринчи бўлимда гол уришни мақсад қилгандик. Жамоада муҳит аъло даражада"  1 00:31"Барса" тез орада де Йонг билан шартномани узайтиради  0 00:06ЕЧЛ. "Ньюкасл" йирик ғалаба қайд этди, "Қорабоғ" "Копенгаген"ни енгди  1 23:42Қозоғистонлик тадбиркор "Реал"дан бешта гол ўтказган "Қайрат"нинг 18 ёшли дарвозабонига машина совға қилди  3 22:50Максим Шацких: "Энг муҳими гол ўтказмаслик ва нолга ўйнаш. Реализация эса кун келиб яхшиланади"  14 22:32"Элче" "Барса"га қарши ўйин анонсида учрашув "Камп Ноу" стадионида ўтказилишини маълум қилди  0 21:54"Ал Аҳли" устози: "Дурангдан қониқмадик, аммо натижа адолатли бўлди. Бу каби атмосферани маҳаллий чемпионатда доим ҳам кўравермаймиз"  9 21:20Жуд Беллингем Англия терма жамоасида йил футболчиси деб тан олинди  2 20:40ОЧЛ-2. "Андижон" "Бобур Арена"да "Ал Аҳли" билан дуранг ўйнади  96 20:29Феде Вальверде кечаги ўйиндан кейинги айбловларга жавоб берди: "Суягим синган ҳолатларда ҳам ўйнаганман. Бу айбловлар мени хафа қилди"  5 20:00"Барселона" - ПСЖ — ҳужумчилар лазаретда, топ ярим ҳимоячилар тўқнашувида ким ғолиб бўлади?  8

"Пахтакор"да муаммолар борлигига қарамай,чемпионлик имконияти юқори" — Бахтиёр Ашурматов Янгиликлар

"Пахтакор"да муаммолар борлигига қарамай,чемпионлик имконияти юқори" — Бахтиёр Ашурматов

Бир неча кундан сўнг Суперлиганинг навбатдаги тур учрашувларига старт берилади.

Чемпионлик учун курашда турдан турга интрига ошиб бораётганини, қолган жамоаларда ҳам бу борада имконият юзага келганини кўришимиз мумкин. 

Ўзбекистон терма жамоаси собиқ футболчиси, тажрибали мутахассис Бахтиёр Ашурматов фикрларини билдирди ва жамоаларнинг имкониятини баҳолади. 

- Жорий йилги мавсумда чемпионлик учун кураш охирги тургача давом этади, деб ўйлайман. Бир неча тур олдин "Пахтакор"нинг чемпион бўлиш имконияти юқори эди. Сўнгги учта турда жамоанинг етти очко йўқотиши унинг рақобатчиларига яхшигина имконият берди, дейишим мумкин. Шунга қарамасдан, "шерлар"да олтин медаллар учун курашда имконият юқорироқ. Сўнгги ўйинларни муваффақиятсиз ўтказган "Пахтакор" Про лигага тушиб кетиши деярли аниқ бўлиб улгурган "Турон" билан учрашади. Бу ўйиндаги ғалаба жамоага йўқолган ишончни қайтариб бериши мумкин. 

- "Навбаҳор" бешта ўйиндаги ғалабасиз сериядан сўнг "Турон"ни осонликча ютиб, ишончни ошириб олди. Ўзаро ўйинларда "Пахтакор" устун. Шу фактор ҳам пойтахт клубининг имкониятини оширади. Тўғри, охирги ўйинларда "Пахтакор"да муаммолар бор. Айниқса, марказий ҳимоячилар ҳар бир ўйинда хатога йўл қўймоқда. Иккинчи даврада жамоага таклиф қилинган легионерлар ҳам ишончни оқлаётгани йўқ. Бир нарсани айтиш керак, "Пахтакор" рақобатчиларида тақвим мураккаброқ. "Нефтчи" ва "Насаф" Наманганда қийин ўйинлар ўтказишади. Бу жамоалар ҳам охиригача курашиши табиий. Бу борада "Нефтчи" ва Левченкога қойил қолмасдан илож йўқ. "Навбаҳор" эса кетма-кет иккинчи йил чемпионликка асосий даъвогар бўлиб қолмоқда. Жамоанинг ажойиб мухлислари чемпионликни соғинишган. Улар чемпионликни кўришга муносиблар. 

- Рўзиқул ака Бердиевни мураббий ва инсонийлик жиҳатларини ҳурмат қиламан, аммо "Насаф"нинг муҳим ўйинларда очко йўқотиб қўйиши имкониятларни пасайтириб юбориши мумкин. Қўшимчасига айтиш керакки, "аждарлар"ни рақобатчилари "Пахтакор" ва "Навбаҳор" майдонида синов кутмоқда. Барчанинг вазиятини кўриб чиқиб, кетма-кетликда айтадиган бўлсам, "Пахтакор", "Навбаҳор", "Нефтчи", "Насаф" чемпионлик учун курашади. Бу йўлда ҳар бир жамоага омад тилайман.

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика