UZ

Сўнгги янгиликлар

19:39Гвардиола Родрининг янги жароҳати ҳақида: "Биз унга ғамхўрлик қилишга ҳаракат қилдик, аммо бўлар иш бўлди"  0 19:16Шенсни "Барселона"да биринчи марта мағлубиятга учради   0 18:55Уругвай терма жамоасининг Ўзбекистонга қарши ўйин учун қайдномаси маълум  9 18:27Ўзбекистон терма жамоаси машғулотларга киришди   13 18:16Алонсо Килиан Мбаппе жароҳат олганини маълум қилди  4 17:51Вальверде Ўзбекистон билан ўйинда қатнашмайдими?  0 17:24Фабио Каннаваро: "Шуни айта оламанки, мунидалдаги темп шунчаки даҳшатли" (матбуот анжумани)  48 17:16Ўзбекистонда ФИФАнинг Марказий Осиёдаги офиси иш бошлайди  2 17:07ЎФА Лёв ва Бенту билан музокаралар ўтказганини очиқлади  3 16:39"Эвертон" япониялик ярим ҳимоячини сотиб олмоқчи  0 16:18Расман: Фабио Каннаваро – Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи!  52 15:52Конте: "Бу йил "Наполи" учун қийин бўлади"  2 15:23Гвардиола: "Умид қиламанки, футболчилар терма жамоадан соғлом қайтишади"  0 14:55"Сўғдиёна" Ғузорда "Шўртан" устидан ғалабани тантана қилган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 14:32Флик "Севилья"дан қабул қилиб олинган шармандали мағлубиятдан кейин ўзини ҳимоя қилди  16

"Пахтакор" йирик ғалабага эришган ўйинда Лобанов бир йўла икки марта пенальти қайтарди Янгиликлар

"Пахтакор" йирик ғалабага эришган ўйинда Лобанов бир йўла икки марта пенальти қайтарди

Туркиядаги йиғинда "Пахтакор" биринчи назорат учрашувида йирик ҳисобда ғалаба қозонди.

Туркия учинчи лига иштирокчиси "Тургутлуспор"га қарши майдонга тушган "шерлар" 3:0 ҳисобида зафар қучишди. Биринчи бўлимда тўлиқ ташаббусга эга бўлган "шерлар" кўплаб қулай вазиятларни юзага келтиришди. 12-дақиқада Козак рақиб дарвозасини ишғол қилди. Кейинги дақиқада Безерранинг фаол ҳаракатидан сўнг Машарипов иккинчи тўп муаллифига айланди. Бўлим охиригача "Пахтакор" футболчилари бир қатор имкониятлардан фойдалана олишмади.

Иккинчи бўлимда таркибда ўзгаришлар юзага келди. Лобанов икки марта "Тургутлуспор" аъзоларининг пенальтидан тепган тўплари йўлига ғов бўлиб, маҳоратини намойиш қилди. 84-дақиқада Сайфиев ўйинда ҳисобни йирик кўринишга келтирди.

Навбатдаги назорат беллашувини "Пахтакор" 11 январь куни Туркия иккинчи лигаси вакили "Шанлиурфаспор" жамоаси билан ўтказади.


"ПАХТАКОР" - "ТУРГУТЛУСПОР" - 3:0 (2:0)

"Пахтакор": 
Суюнов (Лобанов, 46), Козак, Симич (Андреев, 63), Аъзамов, Шораҳмедов (Сайфиев, 63), Раҳматуллаев (Исматуллаев, 63), Аҳмедов (Аҳмадов, 63), Машарипов (Иброҳимов, 63), Искандеров (Синдаров, 63), Абдураҳимов (Ғанихонов, 63), Безерра (Ҳакимов, 63).

Голлар: Козак 12, Машарипов 13, Сайфиев 84.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика